Кундалик хабарлар - 27 December 2017

  • 07:50Владимир Путин Россия президентлигига номзод қилиб кўрсатилди, сайланиши ҳам шубҳасиз

    Кеча Россиянинг таниқли сиёсатчилари, олимлари, санъатчилари, спортчилари ва бошқалардан иборат 600 кишидан ҳам кўпроқ аъзоси бўлган ташаббус гуруҳи Москвада тўпланиб, жорийдаги Президент Владимир Путинни иккинчи муддат президентликка “ўзини-ўзи кўрсатувчи” номзод қилиб кўрсатди. Россия қонунларига кўра, номзод сиёсий партиялар тарафидан ёки ташаббус гуруҳлари номидан кўрсатилади. Ташаббус гуруҳи тарафидан номзод қилиб кўрсатилганлар “ўз-ўзини кўрсатувчи” дейилади. “Ўз-ўзини кўрсатувчилар” М...

  • 03:12Кеча Москвада МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлди

    Кеча кечқурун Россия Президентининг Москва яқинпидаги Ново-Огарево қароргоҳида Мустақил Ҳамдўстлик Ташкилотига кирувчи давлатлар раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлди. Бу йил МДҲда раислик қилган Россиянинг Президенти Владимир Путин бу ерда Озорбайжон, Арманистон, Белорусия, Молдова, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳабрларини қабул қилди. Йиғилиш қатнашчилари умумий расмга ҳам тушмадилар, Путин уларнинг ҳар бири билан алоҳида расмга тушди, сўнгра норасмий учрашувнинг расмий ...

  • 01:30“Жаҳон” Агентлиги: Ўзбекларнинг РФда ишлаши тўғрисидаги битим кучга кирди. “Ҳаракат”: Нега “Бирлик”нинг хизмати тилга олинмади?

    21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзолангани алоҳида урғуланган. Хабарда айтилишича, мазкур битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга...

26 December 2017
  • 01:27Режимнинг қўғирчоқ партиялари Шавкат Мирзиёнинг гапларидан руҳланиб кетиб, алжирашга тушишди

    ЎзАнинг хабарида айтилишича, Ўзбекистонда 4 та мавжуд партиянинг Олий Мажлис Қуйи Палатасидаги фракциялари йиғилишлар ўтказиб, Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишбди ва ўша устувор вазифаларни бажаришга фаол киришиш ҳақида қарорлар қабул қилишибди. Азиз ўқувчиларимиз, илтимос, фақат кулманг, бу партиялар қуйидаги н...

25 December 2017
  • 22:26Андижон шаҳар ҳокими ўқитувчиларни ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилади

    Андижон вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматулла шу йилнинг 16 октябрь куни коллеж ўқитувчиларини ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилади. Ижтимоий тармоқларда ҳокимнинг педагогларни ҳақорат қилаётгани ҳақидаги видеолавҳалар тарқаб кетган, президен Шавкат Мирзиё ҳам 22 декабрь кунги машҳур мажлисда буни тилга олганди. Маълум бўлишича, ҳоким Дилмуроод Раҳматулланинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41- моддасида кўрсатилган ҳ...

  • 21:43Шавкат Мирзиё Молия вазирлигинг 50 нафар мулозими ишдан ҳайдатди, унинг ўзини халқ ишдан ҳайдаши керак

    Маҳаллий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигида бир кунда эллик нафар ходим ишдан бўшатилди. Ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голшева (Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси), Ш.Ҳайдаров (Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси) ҳамда А.Абдуллаев (Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси) ҳам бор. Оммавий равишда ишдан бўшатишга Молия Вазирли...

  • 20:33Ўзбек-турк қўшма корхоналари иш бошлайди, аммо биз тарафдан фақат давлат корхоналари ишласа, фойда Туркияга кетади

    Бугун Туркия Савдо Палаталари ва Товар Биржалари Уюшмасининг президенти раҳбарлигида Туркия Республикаси ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасида ўтказилган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми доирасида савдо алоқалари йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналарни ишга тушириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва о...

  • 19:23Сўмнинг қиймати тушишда давом этмоқда. Яшасин доллар!

    Ўзбекистон Марказий Банки эртадан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг курси 18,45 сўмга ошди ва 8120,07 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам 96,40 сўмга қимматлашиб, 9624,72 сўмни ташкил қилмоқда. Қора бозорда эса саррофлар ҳамон АҚШ долларини 8100 сўмдан харид қилишмоқда. Унинг сотувдаги қиймати эса 8200 сўм бўлиб, шу кунларда қора бозор анчайин тинчиб қолган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сар...

24 December 2017
23 December 2017

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону