25 December 2017
21:43 - Шавкат Мирзиё Молия вазирлигинг 50 нафар мулозими ишдан ҳайдатди, унинг ўзини халқ ишдан ҳайдаши керак
Маҳаллий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигида бир кунда эллик нафар ходим ишдан бўшатилди. Ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голшева (Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси), Ш.Ҳайдаров (Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси) ҳамда А.Абдуллаев (Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси) ҳам бор. Оммавий равишда ишдан бўшатишга Молия Вазирлигидаги камчиликлар, бюджет халқчил қилинмагани ва йил давомидаги бошқа кўплаб муаммолар сабаб бўлган эмиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Молия Вазирлигида тозалаш ишлари ўтказишга буйруқ берганди. Шавкат Мирзиё Молия Вазирлиги қандай хато ишлар қилганини ўз Мурожаатида айтгани йўқ, ҳатто давлатнинг 2018 йил бюджети аввалги йилдагидан сал кам 2 баравар кам эканлигини ҳам тилга олингани йўқ-ку.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, Давлатнинг бюджетини Молия вазирлигининг ходимлари ўзлари истагандек қилаверадилар, дей ўйлайсизларми? Бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарса юқорининг буйруғи билан бўлади, вазирлик ходимлари фақа техник ишларни бажарадилар. Давлатнинг иқтисодиёти Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари чўқиб бўлди. Бюджет шу чўкишни ўзида акс эттиради, холос.

Шундай экан, шу кунгача жим ўтирган ҳамма вазирлар ва вазирликларнинг ходимлари ҳам жазоланиши тўғри. Аммо, жазолашни Ўзбекистон муҳтож бўлган фундаментал ислоҳотларни ўтказмаган ва ўтказишни ўйламаётган Шавкат Мирзиёнинг ўзидан бошлаш керак. У ўрнида қолдими, демак, иқтисодимизнинг ва унинг натижасида Давлат Бюджетининг ботиши давом этаверади.