27 December 2017
03:12 - Кеча Москвада МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлди
Кеча кечқурун Россия Президентининг Москва яқинпидаги Ново-Огарево қароргоҳида Мустақил Ҳамдўстлик Ташкилотига кирувчи давлатлар раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлди. Бу йил МДҲда раислик қилган Россиянинг Президенти Владимир Путин бу ерда Озорбайжон, Арманистон, Белорусия, Молдова, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳабрларини қабул қилди. Йиғилиш қатнашчилари умумий расмга ҳам тушмадилар, Путин уларнинг ҳар бири билан алоҳида расмга тушди, сўнгра норасмий учрашувнинг расмий қисми бошланди. Путиннинг умумий гаплардан иборат бўлган қисқа нутқидан кейин қолган давлат раҳбарлари ундан ҳам ўта қисқа нутқлар сўзладилар.

Кейин йиғилиш қатнашчилари учрашувни норасмий шаклда давом эттиришибди. Таҳмин қилиш қийин эмаски, норасмий учрашувнинг норасмий қисми – янги йилни кутиб олиишга бағишланган русчасига “вечеринка” бўлган. Ҳамма президентлар Путин билан ва ўзаро суҳбатлашиб ҳам олишибди. Улар Путин билан гаплашганда, табиий, 2018 йилда айнан у Россиядаги президент сайвловларида ғала қозониши шак-шубҳасиз эканлигини урғулашган, ўзаро эса ғийбатлашишган.

Расмда – Путин ва Мирзиё ҳали ичиш ва ғийбатлашиш бошланмасдан олдин.