26 December 2017
01:27 - Режимнинг қўғирчоқ партиялари Шавкат Мирзиёнинг гапларидан руҳланиб кетиб, алжирашга тушишди
ЎзАнинг хабарида айтилишича, Ўзбекистонда 4 та мавжуд партиянинг Олий Мажлис Қуйи Палатасидаги фракциялари йиғилишлар ўтказиб, Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишбди ва ўша устувор вазифаларни бажаришга фаол киришиш ҳақида қарорлар қабул қилишибди.

Азиз ўқувчиларимиз, илтимос, фақат кулманг, бу партиялар қуйидаги нарсаларни қилмоқчи эмишлар.

Собиқ коммунитик партиядан туғилган Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг фракцияси талаб даражасида иш ташкил эта олмаган, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган депутат ёки ҳудудий кенгашлар фаолияти ҳақида танқидий мақолаларни бериб боришни йўлга қўйишга қарор қилишибди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилишида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ишларига эътиборни кучайтиришга келишилибди.

ЎзЛиДеПнинг фракцияси Шавкат Мирзиёнинг Мурожаатида кўтарилган ўта оламшумул масалаларни санаб чиқиш билан чекланибди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида Интернет тармоғида махсус «майдон»лар яратиш, фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикр-таклифларини билдиришлари учун «Менинг фикрим» деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этишга келишилибди.

Куласизми, йиғлайсизми, ёки “э, бечора Шавкат Мирзиё” деймизми? Чунки, улар Шавкат Мирзининг нутқидан руҳланиб шундай оламшумул кулгили қарорларга келишибди-ку.

Бу аҳмоқ депутатларга бирон нарсани тушунтириб бўлмаслигини эътроф қилган ҳолда, шу 4 партиянинг фаркциялари йиғилиши ҳақида хабар тайёрлаган Нурилло Насриев исмли биттасига мурожаат қилмоқчимиз.

Эй, Нурилло, биласанми (Шавкат Мирзиёдан ўрганиб, сани сансираётганимиз учун хафа бўлма), Ўзбекистон исмли ватанимизнинг ва бу ватан халқининг буюк муаммолари бор. Уларни санб чиқиш учун китоблар ёзиш керак, аммо биз ўта қисқа бўлишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 3-чи ўринда турар эди, 2016 йили ўтказилган масхарабозлик руҳиданги президент сайловларини ҳам назарга олиб, бизни 2-чи ўринга туширишди. Яъни, ватанимиз Ўзбекистон катта зиндондир.

Ўзбекистонимизда аҳолининг ўртача ойлиги ривожланган давлатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб тур, эй мишиқи Нурилло, Марказий Осиё давлатларининг ҳаммасидан ҳам кам. Яқинда ҳукуматимиз тарихда биринчи марта бизда ўртача ойлик 122 доллар эканлигини очиқлади. Аслида, ҳақиқий рақам 100 дан ҳам оз, аммо майли, шу 122 ни қабул қилайлик ва уни бошқлар билан солиштирайлик. Қашшоқларнинг қашшоғи бўлган Тожикуистонда ўртача ойлик 124 доллар, Қирғизистонда 200 доллардан ортиқ, Қозоғистонда 600 долларга яқин.

Нега сан, Нурилло, Ватан ва халқнинг шу каби муаммолари билан шуғулланиш ўрнига масхарабозлик қилаётган бу 4 партиянинг Олий Мажлисдаги фракциялари бир тийинга қиммат эканлигини, дема,к Олий Мажлис ҳам шунақалигини айтмадинг. Сан ўзи халқнинг чўнтагидан нима учун маош оласан? Жавоб бер шу саволга!