25 December 2017
22:26 - Андижон шаҳар ҳокими ўқитувчиларни ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилади
Андижон вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматулла шу йилнинг 16 октябрь куни коллеж ўқитувчиларини ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилади. Ижтимоий тармоқларда ҳокимнинг педагогларни ҳақорат қилаётгани ҳақидаги видеолавҳалар тарқаб кетган, президен Шавкат Мирзиё ҳам 22 декабрь кунги машҳур мажлисда буни тилга олганди. Маълум бўлишича, ҳоким Дилмуроод Раҳматулланинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41- моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ва у жавобгарликка тортилади.

Ижтимоий тармоқларда акс этган лавҳаларга кўра, Дилмурод Раҳматулла мажлис пайтида ўқитувчиларни “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб ҳақорат қилмоқда. Афсуски, ана шу “эшшак”ларнинг бирортаси ўзининг бундай эмаслиги ҳусусида мажлисда айтгани йўқ. Аксинча, кимдир яширин равишда мажлисни видеога муҳрлаб, ижтимоий тармоқда улашгач, барчаси ошкор бўлди.