Кундалик хабарлар - 24 February 2018

23 February 2018
21 February 2018
  • 22:39Наманганда 5 тонналик сумалак тайёрланмоқда

    Наманган шаҳрида Наврўз байрами тантаналари доирасида 20-21 март кунлари илк бор ташкил этиладиган "Сумалак сайли" туризм ва миллий қадриятлар фестивали давомида 5 тонналик қозонда сумалак тайёрланади, деб ёзмоқда маҳаллий веб нашрлар. Хабарда айтилишича, бунча миқдордаги сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна буғдой ивитилади. Буғдойдан ташқари, 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 кг зоғора уни, 50 кг новвот ишлатилади. Сумалакни тайёрлаш учун 25 нафар онахон – сумалак усталари жалб этилади. Тайёрланг...

  • 21:26Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Қиролича Елизавета пайғамбаримиз авлодидан

    Шу кунларда Британия нашрларида қиролича аждоди билан боғлиқ мақолалар берила бошлади. Яъни, Британия тахти эгаси Елизавета II хоним пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломнинг тўғридан-тўғри авлодидир. 1986 йилда дунёдаги машҳур "Burke's Peerage" генеологик ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Елизавета II Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди, хусусан, шажара бўйича, 43-авлоди ҳисобланади. Хабарларда айтилича, қиролича пайғамбарнинг тўғридан-тўғри қондош авлоди бўлиши британияликлар учу...

  • 20:17Чинозлик “Аҳмадбой” 13 йилга озодликдан маҳҳрум қилинди

    21 феврал куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига суд ҳукми ўқилди, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди. Амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди. У бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, энг кам иш ҳақининг 400 баравари (52 096 000 сўм) миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди. У жазони умумий тартибд...

  • 19:31Абдулазиз Комил Кремлга бориб, Путиндан ўзбек миллатини янада заифлаштиравериш ҳақида инструкциялар олиб келади

    Эртага Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Москвага кетмоқда. Хабарларда айтилишича, у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг Россияга қилган ўтган йилги давлат ташрифида эришилган келишувларни амалга ошириш учун Кремлга учмоқда эмиш. У ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашармиш ва бошқа мулозимлар билан ҳам ўзаро музокаралар олиб борармиш. Қисқа қилиб айтилса, Икки вазир Россия-Ўзбекистон ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалаларнинг кенг доираси бўйича фикр алмашар эмишлар. Росси...

  • 18:54Курсдошини чавақлаган коллеж ўқувчисига ҳукм чиқди, колеж директорининг тақдири нима бўлади?

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди томонидан ўз курсдошини чавақлаган Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Саидкамрон Саидвоҳид устидан ҳукм ўқилди. Ўсмир 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида Тошкент юридик коллежида содир бўлган бу ҳодиса ижтимоий тармоқларнинг бош мавзуига айланганди. Коллежнинг собиқ директори Наталья Темир эса айни вақтда қамоқда сақланмоқда. Унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, юридик колл...

20 February 2018
  • 21:31Бош прокуратура қочиб кетган хуфяларга қидирув эълон қилмоқда

    Ўзбекистон Бош прокуратураси тарафидан Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Тергов бошқармасининг бўлинма бошлиғи¸ подполковник Фаррух Тохтимаметга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. У хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва товламачилик каби қатор жиноятларда айбланмоқда экан. У фаолияти даврида тадбиркорларга нисбатан турли даражада рэкетлар уюштириб келган. Бош прокуратура мулозимининг таъкидича, яқин орада яна бир неча мартабали собиқ мулозимга нисбатан қидирув эълон қилинади. Нима, ...

  • 20:45Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилди, у кимларнингн охури бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Саноати Давлат Қўмитасида Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилди. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорида жамғарма маблағлари Ўзбекистон Давлат бюджети ҳисобига шакллантирилиши айтилган. Бундан ташқари, бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизи ва Қўмита томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда жамғарма ҳис...