21 February 2018
21:26 - Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Қиролича Елизавета пайғамбаримиз авлодидан
Шу кунларда Британия нашрларида қиролича аждоди билан боғлиқ мақолалар берила бошлади. Яъни, Британия тахти эгаси Елизавета II хоним пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломнинг тўғридан-тўғри авлодидир.

1986 йилда дунёдаги машҳур "Burke's Peerage" генеологик ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Елизавета II Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди, хусусан, шажара бўйича, 43-авлоди ҳисобланади.

Хабарларда айтилича, қиролича пайғамбарнинг тўғридан-тўғри қондош авлоди бўлиши британияликлар учун қисман маълум бўлиб, ҳатто бошқа ислом давлатларининг раҳбарлари ушбу фактдан фахрланардилар. Тадқиқот натижасида шу факт яна бир бор тасдиқланибди.

Кўпгина тарихчилар бу борада этироз билдиришган, аммо келтирилган фактлар ва генеологик тадқиқотлар Елизавет II пайғамбар авлодидан эканлигини кўрсатмоқда. Бу тадқиқотларнинг натижаси ҳақиқатга қанчалик яқинлиги, бунинг устига, қироличанинг ўзи бундай янгиликка қандай қараши номаълум.