20 February 2018
20:45 - Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилди, у кимларнингн охури бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Саноати Давлат Қўмитасида Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилди. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорида жамғарма маблағлари Ўзбекистон Давлат бюджети ҳисобига шакллантирилиши айтилган.

Бундан ташқари, бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизи ва Қўмита томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда жамғарма ҳисобига тушади.

Жамғарма маблағлари мудофаа саноати комплексини қўллаб-қувватлаш, унинг салоҳиятини ривожлантириш ва ошириш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулкни ишлаб чиқиш ҳамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга, мудофаа саноати соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга йўналтирилади.

Ўзбекистондек коррупция ўчоғига айланиб бўлган давлатда Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси Шавкат Мирзиё тайинлайдиган одамларнинг охури бўлиши шубҳасиз.