21 February 2018
20:17 - Чинозлик “Аҳмадбой” 13 йилга озодликдан маҳҳрум қилинди
21 феврал куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига суд ҳукми ўқилди, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди. Амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди.

У бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, энг кам иш ҳақининг 400 баравари (52 096 000 сўм) миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари 8 йилдан 11 йилгача муддатларга озодлликдан маҳрум қилиш билан жазоланди. Суд мажлисида иштирок этган “Ҳаракат” мухбирига кўра, бошқа судланувчилар ҳам бир йил мобайнида тадбирокрлик қилиш ҳуқуқларидан маҳрум қилиниб, энг кам иш ҳақининг 300 бараваридан 400 бараваригача мифдордаги жарималар билан жазоланди.

Фуқароларнинг Аҳмадбойга топширган пул ва қимматли бойликлари борасида яна жиноят иши очилган.