23 February 2018
10:19 - Шавкат Мирзиёга маслаҳат: Мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни туризм эмас, бозор иқтисодиёти бўлиши керак. Аксинча, халқ майдонларга чиқади!

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАнинг узундан узоқ хабарида айтилишича, кеча 22 февралда Президент Шавкат Мирзиё хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди (расмда).

Хабрда айтилишича, 2016 йил 2 декабрда Шавкат Мирзиё «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон чиқарган, 2017 йил 16 августда 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурини тасдиқлан, шу йилнинг февраль ойида шу соҳага доир яна 4 та муҳим ҳужжат имзолаган. Шунданоқ кўриниб турибдики, мамлакатимиз президенти туризмни ривожлантиришга жуда катта аҳамиёт бермоқда, туризмни мамлакт иқтисодиётининг эртанги куни деб баҳоламоқда.

Аммо, узундан узоқ хабарда аввалги йиллар туризм иқтисодиётимизга қанча фойда келтиргани, бу фойдани келажакда қанчага ошириш режаралаштирилаётган айтилмайди. Фақатгина 2017 йилда Ўзбекистонга қарийиб 2,7 миллион турист келгани айтилади. Бироқ, бу рақамга ҳам ҳеч қандай таҳлил берилмаган. Шундай экан, бу рақам - қуруқ рақамдан бошқа нарса эмас.

Маълумки, ҳар қандай мамлакт иқсодиётининг асосий кўрсатгичи – Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотнинг доллар бўйича ҳажми ҳисобланади.

Мана баъзи давлатларда 2016 йилги Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми:

АҚШ . . . . . . . . . . . . 57 минг 436 доллар
Жанубий Корея . .  27 минг 539 доллар
Туркия . . . . . . . .  . 10 минг 743 доллар
Россия . . . . . . . . .  8 минг 928 доллар
Қозоғистон. . . . . . . 7 минг 453 доллар
Туркманистон  . . . . 6 минг 622 доллар
Ўзбекистон . . . . . . .2 минг 122 доллар
Қирғизистон . . . . . . 1 минг 073 доллар

Ўзбекистонда ўтган йили сўм 2 баравар қадрсизланганини ҳисобга олсак, Ўзбекистонимизда Киши бошига ЯИМ ҳажми 1 минг 061 доллар бўлади, яъни Қирғизистондан ҳам орқадамиз. Унутмайликки, мамлакатлардаги аҳолининг ЎРТАЧА ОЙЛИГИ Киши бошига ЯИМ ҳажмига тўғри пропорционалдир.

Шавкат Мирзиё бизни ўзи Ислом Карим билан биргаликда туширган шу анчли ва ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун туризмни иқтисодиётининг эртанги куни қилмоқчими? Бўлмаган гап! Овора бўлади!!

Бундай аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий-иқтисодий ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказишга бағишлганган видеселектор йиғилишлар ўтказинг, бу ҳам етарсиз, ўз лойиҳангизни ишлаб чиқиб, уни Олий Мажлисда ва оммавий ахборот қоҳсталарида муҳокама қилдиринг, жаноб Президент? Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш, туризмни ривожлантириш учун Сиз ўтказаётган видеоселектор йиғилишларнинг ҳеч кераги йўқ. Бундай иккинчи даражали масалалар бўйича ҳукуматга керакли топшириқлар беринг, ҳукумат буларни ўзи ҳам қилаверади.

Хўша, қачон Шавкат Мирзиё бу йўлга ўтади? Ўтмасачи?

Эй, ўзбеклар! Бу аҳволдан чиқишнинг ягона демократик йўли – майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистондаги тожиклар режимини тугатишни, давлат ва миллатнинг фундаментал муаммолари билан шуғулланишни, иқтисодиётга тегишли муаммоларни Шавкат Мирзиёдан ҳам яхши биладиган Рустам Азимни ҳукумат раҳабриятига қайтаришни талаб қилишдир. Майдонларга чиқишга тайёрланаверинг. Демократик йўл билангина демократияга эришиш мумкин.