Кундалик хабарлар - 21 July 2014
19:48Ўзбекистонда Атом Электр Станцияси қурилмайди
Бир муддат аввал кўпгина оммавий ахборт воситалари Ўзбекистон ҳукумати ичидаги манбаларга асосланиб, мамлакат шимолий-шарқида Атом Электр Станцияси қурилиши ҳақида хабар қилганди. Буни қарангки, бугун “Ўзбекэнерго” ширкати маъмурияти махсус баёнот билан чиқиб, бундай турдаги станциянинг қурилиши мумкин эмаслигини таъкидлабди. Ширкатга кўра, яқин истиқболда атом электр станциясини қуриш билан боғлиқ режалар ҳам мавжуд эмас, бу борада гап ҳам бўлмаган. Ширкатнинг таъкидича, Ўзбекистон 1993 йил...
- 19:05Ўзбек ёшлари ўқишга интилмоқда, бу яхши гап
Бугун Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни якунланди. Сарҳисобга кўра, бу йил 543 мингдан ортиқ абитурентлар олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжтларини топширишган. Мустақиллик йилларидаги мазкур кўрсаткич рекордни урибди. Давлат Тест маркази маълумотига кўра, ҳар бир талабалик ўрни учун 9 нафар абитурент кураш олиб боради. Бу эса жиддий рақобатни юзага келтириши билан қувонарлидир. Олий ўқув юртларига талабгорларнинг мамлакатда нисбатан ижтимоий-иқтисодий ...
- 18:28Наманганнинг Попида йирик босқинчилик содир этилди
19 июль тонготарида Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги ўзига тўқ хонадонлардан бирига ниқоб тақиб босқинчиликка тушган номаълум шахслар 27 минг АҚШ долларини қўлга киритишган. Попда ваҳима бўлиб кетган мазкур ҳолиса бўйича Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий бўлими фаоллари маълум қилишди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, босқинчилар хонадон эгаларининг Росияда ишлаши ва уларнинг бисотида арзирли маблағ бўлгани ҳақида маълумотга эга бўлишган. Босқинчилар хонадон соҳи...
17:33ЕИ комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришига кўмаклашмоқчимиш
Европа Иттифоқи комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) қўшилишини қўллаб-қувватлаш ва унга кўмаклашиш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдоирда грант ажратишга қарор қилибди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги орқали 2017 йилга қадар реализация қилинадиган мазкур грант лойиҳаси дориасида қатор учрашувлар, конференциялар, думалоқ столлар, ЖСТ маъмурияти билан музокараларга оид тадбирлар амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистрннинг Жаҳон С...
07:42Араб баҳорининг аҳволи: Триполи аэропорти учун жангларда 47 киши ҳалок бўлди
Ливия диктатори Каддафи тахтидан қувилиб, кейин ўлдирилганига 3 йил бўлмоқда. Аммо, бу мамлакатда ҳалигача тинчлик йўқ. Исломчилар ҳокимиятни қўлга олиш ниятида расмий ҳукуматнинг ҳарбий кучлари билан партизанлар уруши олиб боришмоқда. Шу кунларда исломчилар мамлакат пойтахти Тириполидаги халқаро аэропортни нишонга олишган. Улар аэропортни ракеталар билан уриши ва ердан қилган ҳужумлари натижасида бир ҳафтада 47 киши ҳалок бўлди, 120 киши ярадор бўлди, дейилади France-Presse агентлигининг хабар...
02:00Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 425:13, кеча яна 97 филистинли ўлдирилди
Исроил 10 кунча аввал ХАМАСга қарши ҳаво операцияси бошлаб, 4 кундан бери ердан ҳам операция олиб бораётганини ҳамма билади. Кеча яна 97 филистинли ўлдирилган ва ўлган арабларнинг умумий сони 425 га чиққан. Исроиллилар ўз тарафларидан ҳаммаси бўлиб 13 киши ўлдирилганини айтмоқдалар. Бутун дуёнинг чақириқларига қарамасдан қонли уруш давом этмоқда. Охирги хабарларга кўра, АҚШ президенти Барак Обама урушни тўхтатишга ёрдам бериш мақсадида Мисрга Давлат Котиби Жон Керрини юборди. У Исроил ва Х...
01:21Ислом Карим режими ҳожатхоналардан кейин Тиббий тез ёрдам Марказини танқид қилишга қарор қилибди
Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқада қолганимиз, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушгани ва бошқа камчиликлар “Ҳаракат” агентлиги тарафидан очиб берилган бўлса ҳам, мамлакатимизда фақатгина ҳамма нарсани мақтайдиган, Ўзбекистонда гўёки жаннат каби ҳаёт яратилганини тасдиқлайдиган хабар ва маълумотлар тарқатилиши ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Ислом Карим би...
02:29Халифат халифатлигини бошлади: Суриянинг Ракка вилоятида зино қилган аёл тошбўрон қилинди
Ҳозирча Ироқ ва Суриянинг бир қисмида ҳукмдорлик қилаётган “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган суннийлар гуруҳи ўзини Халифат деб эълон қилгани ва 5 йил ичида ҳозирги Испания ва Португалия, Африканинг шимоли, Яқин Шарқ, Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистон ҳудудларигача кенгайишини иддао этгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ҳали кенгайишга улгурмасдан, Ироқ ва Суриянинг бир қисми билан чегараланиб турган Халифатда Ислом қонунлари ишга туширилмоқда. Туркиянинг “...
01:04“Ҳаракат” хатқутисига Константин Симоновдан келган мақола Сталин ҳақида эмас, Ислом Карим ёки Владимир Путин ҳақида бўлсайди
Сайтимизнинг хатқутиси ҳам ишлаб қолгани қувончли воқеа. Ҳамма ўқувчиларимиздан хабарлар, мақолалар ва мактублар кутамиз. Аммо, уларнинг ҳаммасини сайтимиз саҳифаларида эълон қилавериш ниятимиз йўқ. Гап ички цензурамиз бор-йўқлигида эмас. Бизда цензура йўқ. Истаган одам “Ҳаракат”ни ҳам, “Бирлик”ни ҳам, Абдураҳим Пўлатни ҳам танқид қилиш ҳаққига эга. Ҳар қандай материални эълон қилишга тайёрмиз. Аммо,... Аммо, бизга келган хабар, мақола ёки хат кунимизнинг актуал мавзуларига боғлиқ бўлиши кера...
15:31Ислом Карим исломлашмоқда: У Минор мачитининг қурилишини бориб кўрибди
Расмий хабарларда айтилишича, кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим Тошкентда қурилаётган Минор мачитини бориб кўрибди. У фақат қурилиш ишлари билан танишмасдан, куласизми-йиғлайсизми, қурилаётган мажмуани мукаммаллаштириш хусусида ўз таклифларини берибди. Ҳеч шубҳасиз, бу жуда катта воқеа, дейди мухбиримиз. Ислом Карим ахир бир кун бу мачитга келиб, номоз қилса ажаб эмас. Қолаверса, Ислом билан қизиқишга бошлаган Ислом Карим Ўзбекистоннинг ўлаётган иқтисоди билан қизиқишни бошласа ёмон бўлм...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...