21 July 2014
19:05 - Ўзбек ёшлари ўқишга интилмоқда, бу яхши гап
Бугун Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни якунланди. Сарҳисобга кўра, бу йил 543 мингдан ортиқ абитурентлар олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжтларини топширишган. Мустақиллик йилларидаги мазкур кўрсаткич рекордни урибди. Давлат Тест маркази маълумотига кўра, ҳар бир талабалик ўрни учун 9 нафар абитурент кураш олиб боради. Бу эса жиддий рақобатни юзага келтириши билан қувонарлидир.

Олий ўқув юртларига талабгорларнинг мамлакатда нисбатан ижтимоий-иқтисодий ҳаёт оғир минтақаларида кўплиги билан аҳамиятлидир, дейди мухбиримиз. Статистикага кўра, Фарғонадаги айрим олий ўқув юртларида бир талабалик ўрнига 20,8 даъвогар, Қашадарёнинг ацрим ўқувч юртларида 20,65 нафар даъвогар ва Термизда бир ўринга 16,59 нафар даъвогар тўғри келмоқда. Шунинг ўзиёқ кишига мантиқий хулосалар бераркан, демак кишилар оғир вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли илм олишда деган фикрдалар. Бундан қувонмоқ керак.