21 July 2014
18:28 - Наманганнинг Попида йирик босқинчилик содир этилди
19 июль тонготарида Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги ўзига тўқ хонадонлардан бирига ниқоб тақиб босқинчиликка тушган номаълум шахслар 27 минг АҚШ долларини қўлга киритишган. Попда ваҳима бўлиб кетган мазкур ҳолиса бўйича Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий бўлими фаоллари маълум қилишди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, босқинчилар хонадон эгаларининг Росияда ишлаши ва уларнинг бисотида арзирли маблағ бўлгани ҳақида маълумотга эга бўлишган.

Босқинчилар хонадон соҳибини 3 марта пичоқ зарби билан жароҳатлаган, уй бекасининг қулоғини кесиб олишган, улар тирик. Поп туман прокуратураси мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг босқинчилик жиноят иши қўзғатди. Жиноятда гумонланган шахсларга қидирув эълон қилинган ва суриштирув ишлари бормоқда.