21 July 2014
17:33 - ЕИ комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришига кўмаклашмоқчимиш
Европа Иттифоқи комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) қўшилишини қўллаб-қувватлаш ва унга кўмаклашиш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдоирда грант ажратишга қарор қилибди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги орқали 2017 йилга қадар реализация қилинадиган мазкур грант лойиҳаси дориасида қатор учрашувлар, конференциялар, думалоқ столлар, ЖСТ маъмурияти билан музокараларга оид тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистрннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилиши юзасидан сўнгги мулоқотлар шу йилнинг 17 мартида Брюсселда ўтган “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” ҳимкорлиги доирасидаги учрашувларда муҳокама қилинган.

Бу мавзунинг битта “лекини” борлигини ҳам унутмаслик лозим. ЖСТга аъзо бўлиш учун демократик давлат бўлиш шарт эмас, бу ташкилот сиёсат билан иши бўлмаган ташкилот. Лекин, унга аъзо бўладиган давлатларда, ҳеч бўлмаса, иқтисод ва молия соҳаларида амалда ишлайдиган қонунлар бўлиши керак. Ўзбекистон эса, Ислом Каримнинг қайси оёғи билан уйғониши ва бугунги кайфиятига қараб бошқариладиган каттагина колхозга ўхшаган нарсадир. Шу сабабли, битта эмас, 10 та ЕИ каби ташкилот, 1 млн эмас, 1 млрд долларлик грант ҳам ҳеч қандай фойда бермайди. ЖСТга аъзо бўлиш учун Ўзбекистонда инқилобий ўзгаришлар амалга оширилиши керак. Ислом Карим бор экан, ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди, ЖСТ бизни аъзо қилиб олмайди.

Қолаверса, Ўзбекистон ЖСТга аъо бўлиш учун нималар қилиши кераклиги биринчи марта 15 йил аввал айнан “Ҳаракат” журналида ёзилган.