Кундалик хабарлар - 22 July 2014
- 18:38Қашқадарёда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда гумонланганлар судланди
Шу йилнинг 7 июль куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди Ўзбекистон Исломий Ҳаракати диний радикал ташкилотига мансубликда айбланган дастлабки 6 нафар шахс устидан ҳукм ўқиди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига кўра, фуқаролар Отабек Очилов, Зафар Пўлатов, Бахтиёр Бозоров, Лолахон Қудратова, Нигора Эрназарова ҳамда Азиза Мухитдиновалар 9 йилдан 15 илга қадар муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155-моддаси (Террори...
- 18:15Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Тожикистонга сафар қилади
Шу йилнинг 30-31 июль кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Душанбега сафар қилади. ASIA-Plus ахборот агентлиги Абдулазиз Комилнинг Душанбега боришидан ягона мақсад Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ТИ вазирлари кенгаши мажлисида қатнашиш эканини урғулаган. Айни пайтда Абдулазиз Комилнинг ШҲТга раислик қилаётган Душанбе томони расмийлари ва бу мамлакат Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Асилов билан учрашиши ҳам кўзда тутилган. Ҳатт...
17:26“Халқаро амнистия” ташкилоти Мурод Жўраевни озод қилиш талаби билан чиқди, Абдураҳим Пўлат нима истайди?
Штаб-квартираси Нидерландияда жойлашган Amnesty International (Халқаро амнистия) ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини 20 йилдан бери қамоқда қолаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевни озод қилишга чақирди. Кеча эълон қилинган баёнотда қамоқда Мурод Жўраевнинг оғирлашгани таъкидланади. Дарҳақиқат, “Ҳаракат” мухбири билан сўзлашган Холбека Жўраева сўнгги 3 кун давомида Чирчиқдаги колонияда эрининг ёнида бўлгани ва унинг саломатлиги жуда ёмонлиги, қийналиб нафас олаётгани, жуда руҳий тушкун...
16:24Андижонлик Ҳилолага кўмак берадиганлар борми?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг сўнгги 27-сонли релизида шу тариқа савол қўйган. Маълум бўлишича, шу йилнинг 25 июнь куни Россия Федерацияси миграция хизмати томонидан Ўзбекистонга депортация қилинган, 1976 йилда туғилган, андижонлик Ҳилолахон Камалова Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилиб, мурожаатини барча халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлар ва оммавий ахборот воситаларига йўллашни сўрабди. Релизга кўра, Ҳилолахон ...
15:53Бечора Путин сепаратист чақириқлар учун жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунга имзо чекди
Қрим, Донецк ва Луганскда Россия ва шахсан президент Путин томонидан руспараст сепаратистларнинг қўллаб-қувватланиши охир-оқибада Россияда ҳам сепаратизм ҳаракатларининг кучайишига ва Россиянинг парчаланишига сабаб бўлишини биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги ёзган эди. Ҳозир бу ҳақиқатни ҳамма тушуниб етишга бошлади. Россия раҳбарияти ҳам. Бугун Владимир Путин имзолган қонунга кўра, сепаратизмга очиқча чақиришлар учун бериладиган турли хил жазоларнинг ҳаммаси қаттиқлаштирилади. Масалан, сеп...
- 01:07Мактаб ўқувчиларининг жаҳон олимпиадасида Қозоғистон 8-чи ўринда, Ўзбекистончи?
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарга кўра, 13-21 июль кунлари Остонада Мактаб ўқувчиларининг халқаро физика олимпиадаси ўтказилибди. 3 олтин ва 2 кумиш медали олган Қозоғистон ўқувчилари 8-чи ўринни эгаллашибди. Назарбоев Университетида ўтказилган олимпиадага 85 мамлакатдан 383 ўқувчи қатнашган. Ўзбекистондан ўқувчилар олимпиадада қатнашган-қатнашмаганлари ва биронта медаль олиб-олмаганлари хабарда айтилмайди. Ўзбекистонда бу олимпиада ҳақида биронта хабар кў...
00:42Ғазодаги қурбонлар учун Туркияда 3 кунлик мотам эълон қилинди
Туркия Бош вазирининг ўринбосари Булент Аринч бугун бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Ғазодаги қурбонлар хотирасига 22 дан 24 июлгача Туркия бўйлаб мотам кунлари эълон қилинганини билдирди. Исроил Ғазода ҳаво ва ерда олиб бораётган операциялари натижасида тахмина 500 филистинлик ҳалок бўлди. Бутун дунё бу ҳалокатдан қайғурмоқда, аммо Исроилга ортиқча босим ўтказилаётгани йўқ. Ғарб давлатлари Исроилни керагидан ортиқча куч ишлатмасликка чақирмоқдалар. Яъни, Исроил ўзини ХАМАСдан ҳимоя қилиш учун о...
22:57Cенсация: 12news.uz сайти olam.uz каби бекитиб ташланадими?
Маълумки, Ўзбекистондаги матбуот саҳифаларида ва ўзини мумтақил деб атаса ҳам, аслида мавжуд режимнинг қўғирчоқғи бўлган сайтларда Ислом Каримнинг яхшилаб ретуш қилиниб, қирчиллама йигитдек расмлари эълон қилинади. Аммо, 2012 йил 28 сентябрда Olam.uz сайти Ислом Каримнинг мункиллаб қолган чол эканлигини очиқча кўрсатувчи бир фоторасм эълон қилди. Ўйлаймизкаи, бу атайлаб қилинмаган хато эди. Аммо, бу расмни “Ҳаракат” сайти кўчириб олиб, Ислом Каримни мазах қилиши билан Olam.uz сайти уни дарҳол ол...
- 21:08Самарқанднинг икки туманига янги ҳоким тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати вилоятнинг Нарпай ва Самарқанд туманларига янги ҳокимлар тайинлангани хусусида хабар қилди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси тумани ҳокими Баҳодир Саъдуллаевни ишдан олиб, унинг ўрнига вилоятнинг Оқдарё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқрмаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Ботир Қодировни ҳоким этиб тайинлади. Халқ депутатлари Нарпай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавоз...
- 20:26АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 12 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди
Мазкур беғераз грант маблағлари Бухородаги “Олот” божхона маскани ва “Лябоб” чегара мажмуаси биносини таъмирлаш, бу ерга янги турдаги техникаларни ўрнатишга сарфланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари материал-техник базасини кучайтириш мақсадида амалга оширилган грант маблағларини ўзлаштириш Ўзбекистон ҳукумати қарори билан тасдиқланган ва қурилиш ишлари Давлат Солиқ қўмитаси, МХХнинг Давлат чегараларини қўриқлаш Бош бошқармаси етакчилигида амалга оширилади. Булар ҳаммаси яхши режалар, улар...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Кушматов Эргашали
Добавить сведенияЧитать дальше...