Кундалик хабарлар - 19 July 2014
13:11Саудия Арабистонида Ал-Қоиданинг ҳужумларини қораламаган имомлар текширилмоқда
Саудия Арабистонининг Исломий ишлар вазирлиги кеча жума номози олдидан қилинган ваъзларида Ал-Қоиданинг шу ойдаги ҳужумларини қораламаган 17 имом ҳақида текширув бошлади, дейилади Reuters агентлигининг инглизча чиқадиган Arab News газетасига асосланиб тарқатган хабарида. Arab News газетаси эса, ўз хабарини Исломий ишлар вазирининг расмийларига асосланиб берибди. Хабарда айтилишича, гап Эр-Риёд шаҳридаги мачитларнинг имомлари ҳақида кетмоқда. Ал-Қоиданинг Яманда жойлашган қуролли отряди шу ойда ...
12:21Украина осмонида уриб туширилган учоқда ҳалок бўлганларнинг фуқаролиги тўла аниқланибди
Malaysia Airlines авиакомпанияси Украинанинг шарқидаги Донбассда уриб туширилган Boeing-777 учоғида ҳалок бўлганларнинг қайси давлат фуқаролари эканлигини аниқлади. Авиакомпания сайтининг http://www.malaysiaairlines.com/my/en/site/mh17.html саҳифасида қуйидаги рўйхат келтирилган. Учоқда 192 голландиялик, 44 малайзиялик, 27 австралиялик, 12 индонезиялик, 10 буюкбританиялик, 4 бельгиялик, 4 германиялик, 3 филиппинлик, 1 канадалик ва 1 янгизелландиялик одам бўлган. Голладияликларнинг бири АҚШ...
01:26Малайзия учоғининг уриб туширилишидан таъсирланган Нью-Йорк фондлар биржаси кеча пастга шўнғиди, бугун тикланди ҳисоб
Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси тарихда биринчи марта 17 мингдан ошганини 2 ҳафта аввал ёзган эдик. Ўша кундан бери асосан 17 мингдан юқорида ўйнаб, ҳатто кеча эрталаб тарихий рекорд (17151) қўйишга ҳам улгурган Dow Jones пешин соатларида тўсатдан пастга шўнғиди. Сабаб – айнан ўша соатларда, Украинада кечқурун эди, Донбасс устида Малайзия йўловчи учоғи уриб туширилди. Dow Jones индексининг сезгирлигига қаранг, балки, у жаҳон уруши бошланади деб ҳам ўйлагандир...
- 23:18Инсон ҳуқуқлари “Нажот” ташкилоти: Зулхуморнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлмоқда
“Нажот” ташкилотига ариза билан мурожат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Гурлан кўчаси, 3-уй, 41-ҳонадонда яшовчи З. Машарипова (тел:+998912752662) ўзининг квартираси борасидаги муаммоси учун маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилгани ва такроран республика доирасидаги юқори турувчи идораларга мурожат қилгани учун ўта оғир аҳволда қолаётгани, мазкур юз берган ишни кўришда бир томонлама текширув олиб борилиши, унга ва яқинларига нисбатан...
22:48Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси Қозоғистондан 5-6 баравар камлигини қўйиб туринг, Алишер Усмоновнинг ҳамёнидан ҳам кам
Бугун Давлат Статистика Қўмитаси шу йилнинг илк ярим йиллигида мaмлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 14 миллиард АҚШ долларини ташкил қилгани ҳақида маълумот тарқатди. Бу рақам солиштирилса, миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳамёнидаги пулдан кам, Испаниянинг “Реал” ва “Барселона” клуби молиявий ҳолатидан юқорироқ. Ўтган йилнинг шу даврида бу миқдор 6,3 фоиз камроқ эди, демак ўсиш бор. Ташқи савдо айланмамиз йилига 6 фоиздан ўсмоқда экан. Келинг, яна таққослайлик. Қозоғисто...
- 22:07Биргина Шаҳрисабз туманида ОИВ вирусидан 6 нафар бола нобуд бўлибди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Ҳуқуқ” нашрининг кечаги сонида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Марказий шифохонаси туғруқ бўлимида чақалоқларга инфекция юқиши билан боғлиқ маълумотлар эълон қилинди. Шаҳрисабз прокурори Ш. Ашуровга кўра, иммунитет танқислиги вируси (ОИВ/СПИД)га қарши кураш етарлича йўлга қўйилмагани боис сўнгги йилларда 26 нафар вояга етмаган болага вирус юққан ва уларнинг 6 нафари нобуд бўлган. Шунингдек, гепатит вирусини юқтирган болалар ҳам кўп, прокуратура бунг...
21:29Бош прокуратура Фуҳуша ва унинг командаси иши борасида нимага шаъма қилди?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримнинг шериклари Гаяне Авакян ва Рустам Мадумаровларнинг узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида расмий баёнот берди. Бош прокуратуранинг 4 қатролик узуғ-юлуқ баёнотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Авакян, Мадумаров ва яна 11 нафар шахсни шу йилнинг 24 майида узоқ муддатли қамоқ жзоларига ҳукм қилган эмиш. Аввал БББСга таяниб, суд маҳкамасининг жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўтгани ҳақида хабар қи...
- 21:08“Ҳаракат” хатқутисига келган норозилик хати ва “Ҳаракат”нинг жавоби
Хатқутимизга келган хат: Харакат сайтининг http://harakat.net/news/?id=15338 саҳифасидаги хабарини укиб, сизлар хам хозирги ИшАК хукуматидан фаркларинг йук микан деб уйлаб коламан. улар хам сизлар хам бир пастда текширув-суриштирувларсиз одамни АЙБДОРГА чикариб куя колишади. куп хабарларинг шу алфозда. КАНИ БУ ЕРДА ХОЛИС БАХО, КОЛАВЕРСА АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМЦИЯСИ!!! Тушинаман, бирларинг Швецияда бирларинг АКШ да яна бирларинг ЕИ. Уларга ёкишга харакат киласизлар. Айрим рахбарларингни яхши танийман...
18:16Ражаб Эрдўғон яна араблар ўлдирилаётгани учун куймоқда, тўғри қилади, аммо унинг ўзбеклар билан иши йўқми?
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳозир Ғазода бўлаётган воқеалар бўйича оловли гаплар гапирди, дейилади "Миллиёт" газетасида тарқатилган хабарди. У, хусусан, шундай дебди: “Исроилнинг бу қилаётган ишларининг орқасида 3 бола масаласи йўқ (Эрдўғон ўлдирилган 3 яҳудий ўспиринини назарда тутмоқда – “Ҳаракат”). Болаларни ўлдиришни энг яхши билган Исроилдир. Олдин ҳам, бугун ҳам болаларни пляжда ўлдирдилар. Инсониятнинг виждони қонамаяпти. Ислом дунёси ўз борлигини аниқ қилиб кў...
- 16:35Марказий Осиё давлатларининг бош вазир ўринбосарлари Рўғун ГЭСи муаммоларини муҳокама қилдилар
Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарга кўра, бугун Олмотада Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларининг Рўғун ГЭСи лойиҳаси бўйича 5-чи раунд консультациялари ўтказилибди. Қозоғистон делегациясини Бош вазир ўринбосари Бақитжон Сагинтаев бошқаргани айтилади, аммо бошқа давлатларнинг делегациялари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Тарфларлар Жаҳон Банкининг Рўғун ГЭСи бўйича тайёрлаётган ҳисоботининг узул-кесил бўлмаган вариантини кўриб чиқишибди ва бу масала ...