Кундалик хабарлар - 28 July 2014

27 July 2014
  • 20:21Бокуда ёпилган Фатхулла Гулен лицейлари ўқувчиларининг ота-оналари норози

    Аввал хабар берганимиздек, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғонни доимо қўллаб-қувватлаб келган ва унинг ҳукумати ичида кучли мавқега эга бўлган фатхулла-гуленчилар ўтган йилнинг охирида кутилмаганда Ражаб Эрдўғонга қарши чиқиб қолгач, Туркияда уларга қаши кампания бошланди. Айнан ўшанда Озорбайжон режими фатхулла-гуленчиларнинг Озорбайжондаги лицейлари бекитиб ташлади. Бекитилган 11 лицейда 4 минг ўқувчи ўқиган экан, ҳозиргача улардан 300 нафари бошқа лицей ёки мактабларга жойлашибди. Асосий саб...

  • 18:23Ўзбекистон БМТнинг инсоний ривожланиш индекси бўйича 116-чи ўринда, аҳволимиз “вой”

    Мавжуд режимнинг баъзи қўғирчоқ ахборот воситалари мамлакатимиз БМТнинг инсоний ривожланиш индекси бўйича 116-чи ўринда эканлигини хабар қилдилар. Бизнинг индекс 0,661 экан. Бу ва бошқа рақамлар олинган манбанинг адреси кўрсатилмагани ва БМТ тарқатган индекларга ишонч камлигини ҳисобга олиб, “Ҳаракат” мухбирлари бу хабар билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни, масалан, МДҲнинг бошқа мамлакатлари, жумладан, қўшниларимизнинг индексларини қидириб ўтирмадилар. Тушуниш мумкинки, қўшниларимиз биз...

  • 16:06Масхарабозлик: Абадий лидерлар қаторига Уго Чавес ҳам қўшилибди

    Ўз вақтида расман эълон қилиниб ёки қилинмасдан “абадий лидер” бўлиб қолган Ленин, Сталин, Мао Цзедун, Хо Ши Мин, Ким Ир Сен каби коммунистлар қаторига Венесуэла Умумсоциалистик Партиясининг ўтган йили 5 март куни саратон касаллигидан ўлган раиси Уго Чавес ҳам кирди. Бугун бу партиянинг Венесуэла пойтахти Каракасда ўтаётган 3-чи Қурултойида шундай қарор қабул қилинибди. Партиянинг ҳаётдаги раиси этиб, мамлакатнинг ҳозирги президенти Николас Мадура сайланган. Қаранг, венесуэлалик масхарабоз...

  • 15:47Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 1000:43, вақтинча яраш битди

    Минг афсуски, Ғазода қонли уруш давом этмоқда. Жаҳон ахборот воситалари бугун кечаси аввал ярадор бўлган бир исроиллик аскар ўлгани, шундақ қилиб, ҳалок бўлган исроилликлар сони 43 га чиққанини билдирдилар. Ҳалок бўлган филистинликлар сони 1 мингда ошиб бўлди, аниқ ҳисоб билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ. Сўнгги икки кун ичида тўлиқ риоя қилинмаган аввал 12 соатлик, кейин 24 соатлик вақтинча яраш ҳам эълон қилинди. Ҳозир у ҳам йўқ. БМТнинг 1 ҳафталик яраш қилиш таклифи ҳам ерда қолди. Энг қизиғи ш...

  • 12:47“Ҳаракат” хатқутисидан – Чириган ўзбек жамиятининг аҳволи: ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ

    Миршариф Ходжаев СТВ телекомпанияси раҳбарияти «телба-тескари» ишларимга етти йил чидади. Бу орада бир неча марта тахта-ўқлоғимни йиғиштириб, кетиб ҳам қолдим. Ҳар гал чақириб олишарди. Сабрнинг таги ҳамиша олтин бўлавермайди. Штатлар қисқариши баҳонасида каминадан қутилишибди-ю, бу гапни ўзимга икки ой айтишмабди. Ваҳоланки, Меҳнат кодексига кўра, қисқаришга тушадиган киши ишдан бўшатилишидан икки ой олдин огоҳлантирилади. Улар эса каминага нисбатан қонуннинг тескарисини қўллашган. «Сендақал...

26 July 2014
  • 13:03Ражаб Эрдўғон Ислом Каримдан ўрганиб тезкор поездни ишга туширганидан хурсанд

    Кеча Туркия Бош вазири, 10 август куни бўладиган президентлик сайловларида ғолиб чиқиши кутилаётган Ражаб Эрдўғон Истанбул-Анқар тезюрар поезд йўлинининг очилишида ўзи поездни ҳам ҳайдаб кўрди. Табиий, бу муҳим воқеа, аммо кўпроқ сайловолди капманиясинининг бир парчаси. Мана қаранг, демоқда у, Туркияда тезкор темир йўли қурдирдим, менга овоз беринг. Ҳар қандай номзод бу каби ишлар билан мақтанишга, шу йўл билан ўзини кўрсатиб, сайловда ғалаба қозониш учун курашишга ҳаққи бор. Бутун дунёда айнан...

  • 01:16Тошкентда одам савдосига қарши кураш бўйича конференция ўтказилибди, йиғилган аҳмоқлар нима қилиш кераклигини ҳам билишмабди

    Бу анжуманда қуйидаги фактлар тилга олинибди. БМТ маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича тахминан 2 миллион 800 минг киши одам савдоси жинояти қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Хўш, ўзбекларнинг конференциясида ўзимизда қанча одам одам савдосининг қурбони бўлгани айтиладими? Йўқ, айтилмайди. Конф...

25 July 2014
  • 20:07Ироқнинг янги президенти ҳам курд – Фуат Маъсум

    АҚШ Ироқни босиб олгандан кейин айнан америкаликларнинг талаби билан ҳеч қаерда ёзилмаган, аммо ҳамма тарафидан тан олинган қонун ишламоқда. Унга кўра, мамлакатнинг президенти курдлардан, парламент раиси араб суннийларидан, бош вазири эса шиалардан бўлади. Айтиш керакки, шиалар Ироқ аҳолисининг 66 фоизини ташқил қилади, бош вазирлик - энг катта қудратга эга бўлган лавозимдир. Бош вазир ва президент парламент тарафидан тайинланади ёки сайланади. Саддам Ҳусайин ағдарилгандан кейин сайланган бир...

  • 15:12Туркияда фатхулла-гуленчиларга қарши иккинчи ҳамла бошланди, Исломда ислоҳотлар қилинмаса, хавф остида айнан Ислом дини қолади

    Маълумки, ўтгани йилнинг сўнги кунларида Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳукуматидаги бир қатор одамларнинг порахўрлик ва коррупцияга ботганлигини кўрсатувчи аниқ далиллар Истанбул полицияси тарафидан очиқланиши катта шов-шувларга олиб келганди. Эрўғон бу далилларни текшириш ўрнига, уларнинг ҳаммасини сохта деб эълон қилди ва бу ишга аралашган бир қатор полиция мансабдодорларини бошқа ишларга ўтказиб, воқеани хас-пўшлашга интилди. Бу полиция мансабдорлари ҳозир АҚШда яшаётган Ислом уламоси Фатхулла Гуле...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону