22 July 2014
18:15 - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Тожикистонга сафар қилади
Шу йилнинг 30-31 июль кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Душанбега сафар қилади. ASIA-Plus ахборот агентлиги Абдулазиз Комилнинг Душанбега боришидан ягона мақсад Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ТИ вазирлари кенгаши мажлисида қатнашиш эканини урғулаган.

Айни пайтда Абдулазиз Комилнинг ШҲТга раислик қилаётган Душанбе томони расмийлари ва бу мамлакат Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Асилов билан учрашиши ҳам кўзда тутилган. Ҳатто айрим манбалар учрашувларда Тожикистоннинг мунозарали Роғун ГЭСи борасида ҳам гап-сўзлар бўлишни эҳтимоллашмоқда.