27 July 2014
15:47 - Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 1000:43, вақтинча яраш битди

Минг афсуски, Ғазода қонли уруш давом этмоқда. Жаҳон ахборот воситалари бугун кечаси аввал ярадор бўлган бир исроиллик аскар ўлгани, шундақ қилиб, ҳалок бўлган исроилликлар сони 43 га чиққанини билдирдилар. Ҳалок бўлган филистинликлар сони 1 мингда ошиб бўлди, аниқ ҳисоб билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.

Сўнгги икки кун ичида тўлиқ риоя қилинмаган аввал 12 соатлик, кейин 24 соатлик вақтинча яраш ҳам эълон қилинди. Ҳозир у ҳам йўқ. БМТнинг 1 ҳафталик яраш қилиш таклифи ҳам ерда қолди.

Энг қизиғи шуки, Reuters агентлиги ёзишича, АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиҳборот бўлими бошлиғи Майкл Флинн ХАМАСнинг бутунлай йўқ қилиниши, Исроил айнан шундай қилмоқчи, минтақада ундан ҳам хавфли ташкилот пайдо бўлишига йўл очади, дебди. У мисол сифатида Ироқ ва Суриянинг баъзи қисмларини босиб олиб, Халифалик эълон қилган “Ироқ Левант Исломий Ташкилоти”ни кўрсатибди.

Агар америкалик ҳарбий истиҳборатчининг башорати тўғри бўлса, Исроил мавжуд ҳолатга хато диагноз қўйиб, уни тузатишга уринаётган бўлиб чиқади.

Расмда – Тепаликда турган Исроил танки Ғахони бомбаламоқда.