26 July 2014
01:16 - Тошкентда одам савдосига қарши кураш бўйича конференция ўтказилибди, йиғилган аҳмоқлар нима қилиш кераклигини ҳам билишмабди
Бу анжуманда қуйидаги фактлар тилга олинибди. БМТ маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича тахминан 2 миллион 800 минг киши одам савдоси жинояти қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.

Хўш, ўзбекларнинг конференциясида ўзимизда қанча одам одам савдосининг қурбони бўлгани айтиладими? Йўқ, айтилмайди. Конференцияга йиғилган аҳмоқлар ўзимиздаги аҳволни билмасдан нима билан курашишмоқчи?

Конференцияда жойларда ўтказилаётган тадбирлар орқали аҳоли, хусусан, партия электорати вакилларига юртимиздаги тинчликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, ўз навбатида мустақилликни мустаҳкамлашда ҳар бир фуқаро ҳиссасини қўшиши лозимлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада сифатли ташкил этиш лозимлиги қайд этилибди ва истиқболдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқарилибди. Кўраяпсизми, одам савдосига қарши умумий гаплардан иборат нарсалар билан курашишмоқчи.

Эй, аҳмоқлар дегинг келади конференция қатнашчиларига. Ўзбекистоннинг иқтисоди Қозоғистондан 8-10 баравар орқада қолиб, миллионлаб одамлар Ўзбекистонда иш тополмайдиган ҳолга тушган эканми, одам савдосини тўхтатиб бўлмайди. Миллионлаб одамларимиз бир бурда нон топиш учун ўзини сотиб бўлса ҳам, Россия ва Қозоғистонда ишлашни орзу қилади.

Шундай экан, одам савдосига қарши курашиш учун авваламбор иқтисодимизни тузатмаётган, миллионлаб одамларимизга иш ери яратиб бермаётган жорийдаги ҳукуматни ҳайдаш керак. Ҳақиқий сайловлар ўтказиб, ҳокимиятга Ўзбекистоннинг асл муаммоларини тушунадиган, уларни ечиш йўлларини кўрсата оладиган кучларнинг келишига йўл бериш керак.

Ҳозир Ўзбекистоннинг ҳақиқий аҳволига диагнозни “Бирлик” Партияси “Ҳаракат” Агентлиги билан бирга қўйди. Диагноз қўйиш даволаш йўлидаги асосий қадамдир. Ҳақиқий сайловлар ўтказилса, ҳеч шубҳасиз “Бирлик” Партияси ғолиб чиқади ва муаммоларни ҳал этиш бошланади. Демак, ишни ҳақиқий сайловлар ўтказишдан бошлаш шарт. Бошқа йўл йўқ.