19 August 2014
01:08 - Қозоғистон, Россия ва Финландия президентлари Украинадаги кризисдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишди, Ислом Карим қаерда?
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин кеча ярим кечаси телефон орқали гаплашиб, Украинадаги кризисдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишганини билдирди. Икки кун аввал ҳам улар шу масала бўйича гаплашишгани ўша куниёқ хабар қилинганди.

Кеча пешин соатларида Финландия президенти Саули Ниинистё ҳам Нурсултон Назарбой билан икки тарафлама муносабатлар билан бир қаторда Украинадига аҳвол ҳақида ҳам фикр алмашган экан.

Қаранг, Қозоғистон президентининг фикри билан Россия президенти ҳам, бошқа европаликлар ҳам қизиқишади, у билан маслаҳатлашишади. Марказий Осиёда энг катта мамлакат бўлган Ўзбекистон президентининг фикри билан нимага ҳеч кимнинг иши йўқ? Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, Нурсултон Назарбойдан бор-йўғи 3 ёш катта бўлган Ислом Карим аслида жисмоний ва маънавий чириб қолгани, халқаро масалаларга тиши ўтмаслиги. Иккинчиси, қашшоқ Ўзбекистон билан ҳеч кимнинг иши йўқлиги.