19 August 2014
01:56 - ШҲТга кирувчи давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотларида Ўзбекистон нимага йўқ?
24-29 август кунлари Хитойнинг Чжужихэ полигонида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи мамлакатларнинг бештаси - Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон – иштирокида ҳарбий ўқув машғулотлари бўлади, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. 5 мамлакат ҳарбийлари тўпланиб бўлган Чжужихэда бугун оператив йиғилиш ўтказилибди (расмда), 2014 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган ҳамма ҳарбий ўқув машғулотларига тайёрланиш масалалари муҳокама қилинибди. Бу ерга келиб бўлган ҳарбий отрядлар ҳозир тренировкалар ўтказмоқда экан.

ШҲТнинг 6-чи аъзоси Ўзбекистон нимага бу ўқув машғулотларида қатнашмаётгани хабарда айтилмайди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, қашшоқ Ўзбекистоннинг бундай машғулотларга уялмасдан юборадиган ҳарбий қисмлари ҳам йўқ. Президенти яккамахов бўлган Ўзбекистон - ҳамма соҳаларда яккамохов бўлиб бормоқда.