Кундалик хабарлар - 16 October 2014
07:07НАТО Путин билан ИШИДнинг мақсад ва усуллари бир хил эканлигини айтмоқда, Ислом Каримни улар қаторига қўшиш керакмасми?
Русларнинг “Новости” агентлигига кўра, НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу айнан шундай дебди: “Жаноб Путиннинг неосовет ревизионизми ва ИШИДнинг терроризмида бир-биридан фарқли жойлар бор. Аммо, улар демократия, тоқатлилик ҳамда ҳуқуқнинг устиворлиги борасидаги халқаро алоқаларга оид олтин каби бебаҳо стандартларни йўқ қилиш учун бир хил услларни – қўрқитиш ва зўравонлик усулларини – ишлатишмоқда.” Александер Вершбоунинг бу фикри мутлақо тўғри...
06:23Эски автомобиль сотиб олган турк йигити ҳалолигини кўрсатди
Туркиянинг Коня шаҳрида ишлатилган автомобилларни олиб-сотиш билан шуғулланадиган Веҳби Ажар билан бўлган воқеа Туркия газеталарида ёритилди. Веҳби Ажар Истанбулда бир минибус сотиб олибди. Уни Коняга олиб келиб, сотишдан аввал ўз устахонасида баъзи тузатиш ишлари қилаётган пайтида, автомобильнинг китобчаси ва баъзи қоғозлар солинган халтачанинг ичидаги конвертда 5 минг 950 евро пул кўриб қолибди. У ўзи билан ишлайдиган отаси ва укаси билан маслаҳатлашиб, пулни эгасига қайтаришга қарор қи...
01:53Абдулазиз Комил Германияда экан, Ўзбекистондан Берлинга тош отилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 14-15 октябрь кунлари Германияга сафар қилиши, Абдулазиз Комил мазкур мамлакатнинг федерал Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашаши аввалдан эълон қилинган эди. Сўнгги хабарларга кўра, 14 октябрда икки вазирнинг учрашуви бўлган (расмда), бу ва бошқа учрашувларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Лекин хабарларда биттагина аниқ факт келтирилади: Икки ...
01:12Ўзбекистонга БМТ Тараққиёт Дастури бошқарувчиси келди
Кеча БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) бошқарувчиси Ҳелен Кларк Ўзбекистонга келди. БМТнинг юртимиздаги ваколатхонсига кўра, Ҳелен Кларк хоним ҳукумат, вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказади. Президент Ислом Карим томонидан ҳам қабул қилинади. Шунингдек, мамлакатимизнинг қатор ҳудудларига сафар қилади. У 18-19 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, Орол денгизи атрофидаги аҳвол билан танишади. Ҳелен Кларк Нукусдаги Савицкий номли санъат музейини, кейин Хивага ўтиб, у ердаги тари...
23:09Ўзбек аслли Россиянинг бош миллиардери Алишер Усмонов сон-саноқсиз лавозимларидан бирини тарк этди
Бир қатор ўрис оммавий ахборот воситалари россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмоновнинг “Газпром” шаркати шўъба корхонаси “Газпром инвестхолдинг” ширкати Бош директорлигидан муддатидан ввал истеъфо бергани ҳақида ёзмоқда. “13 октябрь куни Газпром раҳбарияти ўз шўъба корхонасининг Бош директори лавозимидан бўшатиш ҳақидаги Алишер Усмоновнинг илтимосини қондирди”, дейилади хабарда. Унинг ўрнига мазкур ширкатнинг шўъба корхонаси ҳисобланган “Факторинг-Фина...
- 22:34Улуғбек Суннатов Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Репсубликаси Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, Президент Ислом Каримнинг бугунги фармони билан адлия полковниги Улуғбека Суннатов Бош прокурор ўринбосари - Қонунлар ижросини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Маълум бўлишича, мазкур лавозим қарийб икки йилдан бери эгасини топмаган, бўш турганди. Улуғбек Суннатов Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
- 21:33Москвада юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди
“Озодлик” радиоси мухбирининг воқеа жойидан уюштирган репортажига кўра, Москванинг бир неча йилдан бери қурилаётган “Москва-Сити” офис марказларидаги бинолардан бирининг 10-қаватидан қурувчиларнинг осма кажаваси қулаб тушди ва натижада ўзбекистонлик муҳожир - 21 яшар Ғуломжон Нодиржон ўғли Эркаев ҳалок бўлди. Жиддий тан жароҳати олган яна олти ўзбекистонлик ишчи шифохонага олиб кетилди. Бугун тонгда содир бўлган воқеа хусусида Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бошқармаси из...
- 17:13Европада мусулмонлар учун ҳалол фоҳишахона очилган эди, ИШИД ҳалол футбол чемпионати ўтказмоқчи
Голландиянинг Амстердам шаҳрида ҳалол фоҳишахона очилиши - onislam.net сайтида хабар қилингани, бунга уч нафар имомнинг рухсати ҳам олингани ҳақида шу йил 27 майда “Бу дунё шунақа ўзи” рукни остида хабар тарқатган эдик. Ҳамма нарсанинг ҳалолини яратиш жарёнлари давом этмоқда. Ҳозир маълум бўлишича, ИШИД ҳалол футбол чемпионати ўтказишга тайёрланмоқда экан. Шу ой охирида Ливияда ўтказиладиган чемпионатда Афғонистон, Ироқ, Миср ва Ливия футболчилари иштирок этиши кутилмоқда. ИШИД расмийлариг...
12:11ИШИДга қарши коалициядаги 21 давлатнинг ҳарбий қўмондонлари Вашингтонда йиғилди, ИШИД эса Боғдодни олишга тайёрланмоқда
АҚШ Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Мартин Демпей раҳбарлигида ИШИДга қарши коалицияга кирган 21 давлатнинг турли даражадаги ҳарбий қўмондонлари кеча Вашингионда тўпландилар. Коалицияга кирган давлатларнинг рўйхати хабарларда келтирилмайди. Аммо, АҚШ Президенти Барак Обама йиғилишда қисқа нутқ сўзлагани алоҳида таъкидланади. Табиий, йиғилишга оид тафсилотлар ҳарбий сир бўлгани учун хабарларда берилмаган. Айни замонда, ИШИД кучлари Суриянинг Туркия чегарсидаги сўнгги йилларда курд жангарил...
- 10:33Тошкент вилоятида прокурорлар ишдан олинди
Бу ҳақдаги хабарни “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб тарқатди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани прокурори Алишер Абдусаломов, Оҳангарон тумани прокурори Умид Муҳаммедовлар лавозимидан четлатилган. Радиога кўра, прокурорларнинг истеъфоси пахта сиёсати билан боғлиқ эмиш. “Ҳаракат” агентлиги суриштирувларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Cайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг ўғли бўлган Алишер Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ишга ў...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...