Кундалик хабарлар - 17 October 2014
23:17Масхарабозлик: БМТ Тараққиёт Дастури бошқарувчиси Ҳелен Кларк аввал Абдулазиз Комил, кейин Ислом Карим билан учрашди
Икки кундан бери Тошкентда бўлган БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) бошқарувчиси Ҳелен Кларк бугун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Бу ҳақдаги қисқа хабарлар умумий гаплардан иборат. Кейин Ҳелен Кларк хоним Президент Ислом Карим билан ҳам учрашди. Бу ҳақда тарқатилган хабарларнинг масхарабозликдан фарқи йўқ. Нима эмиш, сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонда БМТТД билан умумий қиймати 184 млн доллар бўлган 211 та лоиҳа амалга оширилганмиш, уларнинг ичида, куласизми-йиғлайсизми, Ўзбекистон...
22:48Украина Президент ЕИ лидерлари иштирокида Миланда Россия Президенти билан учрашди, кейин улар яккама-яка суҳбатлашдилар
Бугун эрталаб Италиянинг Милан шаҳрида ўтаётган “Осиё-Европа Форуми” саммитининг Украинадаги воқеаларга бағишланган махсус йиғилиши режалаштирилгани билдирилган эди. Кейин маълум бўлишича, ЕИ лидерлари иштирокида Украина ва Россия президентлари Петр Порошенко ва Владимир Путиннинг учрашуви назарда тутилаётган экан. Бу учрашув бугун эрталаб бўлиб ўтди. Унда ЕИдан Германия Канцлери Ангела Меркел, Франция Президенти Франсуа Олланд, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон, Италия Бош вазири Маттео...
08:22Миланда “Осиё-Европа Форуми” баҳона – Украина ғанимат
Хабарнинг сарлавҳасини кесатиш деб ҳисоблаш керакмас. Ростдан ҳам шундай, ҳозир жаҳоннинг диққат эътибори Украинада бўлаётган воқеаларда. “Осиё-Европа Форуми”да Украина мавзуси бош ўрин эгаллаётгани табиийдир. Оммавий ахборот воситалари ҳам айнан шу мавзуни диққат марказида тутишмоқда. Ваҳолангки, Украина бу ташкилотнинг аъзоси эмас, унинг Президенти Петр Порошенко қайси мақомда Форумда иштирок этаётгани билан эса, ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ. Муҳим бўлгани, Петр Порошенко кеча бу Форум...
07:45Ўзбекистон спорт соҳасида ҳам ғариб аҳволда, ҳамма умидларимиз паралимпиадачиларда
Бу йилги Паралимпиада Ўйинлари яқинда Осиё Ўйинлари ўтказилган Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлади. Бу Ўйинларда 27 спортчимиз иштирок этади. Кеча паралампиада қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Ўйинларниннг расмий очилиши 18 пктябрга режалаштирилган, унга 41 мамлакатдан 4500 спортчи келиши кутилмоқда.. Маълумки, 19 сентябрдан 4 октябргача Инчхонда ўтказилган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси 9 олтин медали олиб, 151 олтин медаль олган Хитойни қўйиб туринг, 28 олтин ме...
- 03:15ПАХТА ФРОНТИ: АНТИҚА ТАҲДИД, САВОД ҒОВЛАГАН МИРШАББОШИ ВА МАЗЛУМ ХАЛҚ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №37, 15.10.2014)
(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Аҳмадбоев ўқимасин!) Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ҳақида”ги қонун талабига мувофиқ, уруш ҳолатлари ёки бошқа фавқулодда вазиятларда фуқароларга нисбатан оммавий сафарбарлик эълон қилиниши мумкин. Аксинча, мамлакат Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларга нисбатан бундай сафарбарлик эълон қилинишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақдаги саволга назаримизда давлатни бир неча йилдан бери бошқариб келаётган Президе...
02:33Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли лойиҳасига Қозоғистон ва Афғонистон қўшилмоқчи, ҳар доимгидек Ўзбекистон йўқ
Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда айтилишича, мамлакат пойтахтида “Боку-Тифлис-Қарс” темир йўли – тарихий Ипак йўлини ривожлантиришда янги имкониятлардир” номли халқаро конференция бўлмоқда. Конференция қатнашчиларига Президент Илҳом Алиевнинг мактуби ўқиб берилди. Мактубда айтилишича, бу темир йўл Каспий минтақасининг транпорт ва транзит потенциалини самарали ишлатишдан ташқари, Европа билан Осиё ўртасида ташимачиликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. ...
- 01:36SOS: “ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ БОБОМУРОД РАЗЗОҚНИНГ АҲВОЛИ ОҒИР, ДИЛМУРОД САЙЙИД ОЗОД ҚИЛИНИШИ КЕРАК! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №36, 15.10.2014 )
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/3-сонли (Тошкент вилояти Товоқсой посёлкаси) муассасада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, жамиятнинг Бухоро вилояти бўлими раиси 62 яшар Бобомурод Раззоқовнинг аҳволи оғир. Шу йилнинг сентябрь ойида жигар, буйрак ва юрак етишмовчилиги хасталиклари билан сангородга келтирилган ҳуқуқ фаоли оила аъзоларига видолашув мазмунида мактуб йўллади. “Мен Бобомурод акани бошқа ҳамкасбла...
- 23:52ПАХТА ФРОНТИ ҚУРБОНЛАРИ БАДАЛИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ? (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти. 13.10.2014)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қатор йилларда мамлакатда болалар меҳнати, мажбурий меҳнат борасида бир қанча ҳисоботларни тақдим этди. Шунингдек, БМТ, ЕХҲТ, Халқаро Меҳнат Ташкилоти сингари халқаро тузилмалар, Жаҳон Банки, Европада Тикланиш ва Тараққиёт банки каби молиявий институтлар минбарларида мамлакатдаги аянчли вазият, таҳликали аҳвол бўйича чиқишлар қилди. Маориф тизими раҳбарлари, давлат ҳокимятининг қуйи бўғинлари маъмурлари билан судлашди. Ҳамкасбларимиз, сафдошлари...
23:25Миланда Осиё-Европа Форуми бошланди, Нурсултон Назарбой нутқ ҳам сўзлади, яккамохов Ислом Карим қаерда?
Бугун Италиянинг Милан шаҳрида Осиё-Европа Форуми (Asia-Europe Meeting - ASEM) бошланди Унинг “Молиявий ва иқтисодий ҳамкорликни Европа ва Осиё орасидаги кенгайиб бораётган алоқалар воситасида ривожлантириш” номли пленар мажлисида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой нутқ ҳам сўзлади. Яккамохов Ислом Карим қаерда саволига жавоб беришдан аввал, бу Форим ҳақида икки оғиз сўз. Бу икки қитъадаги 53 мамлакатни бирлаштирувчи Осиё-Европа Форуми Франциянинг ташаббуси билан 1996 йилда Си...
07:30Ерофеев: Думаете, исчезнет Путин – прекратится и агрессия России? Вы наивны, ей-богу
Чуть больше месяца назад известный российский писатель Виктор Ерофеев опубликовал эссе "Как тут жить дальше?", возмутившее путинских ура-патриотов. Телепропагандист Дмитрий Киселев даже посвятил Ерофееву отдельный репортаж, творчески "переосмыслив" главные месседжи статьи. "Текст Виктора Ерофеева откровенно пропитан презрением к российскому народу, – негодовал Киселев. – Здесь и "наш первородный расизм", и "народ в восторге от запретов". Ну, и самая верхняя нота русского писателя Ви...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...