Кундалик хабарлар - 15 October 2014
09:54Маҳаллий матбуот Ислом Карим Украина Президенти Порошенкони кескин танқид қилганига урғу бермоқда
“Ҳаракат” манбаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенгти девони томонидан гўё мустақил бўлган электрон оммавий ахборот воситаларига Ислом Каримнинг Минск саммитидаги чиқиши, айниқса, унинг Украина раҳбари Пётр Порошенкони танқид қилгани ҳақидаги хабарларни чоп этиш топшириғи берилган. Шу боисдан ҳам Дарё, Анҳор, Кун номли қатор веб нашрлар Ислом Каримнинг Порошенкони танқид қилган сўзларидан иқтибос келтириб, хабар тарқатмоқда. Ҳолбуки, Украина ҳодисалари бошлаган пайтда Ўзбек...
- 09:08Қўшкўпирда 280 та сохта иш ўринлари яратилган, бутун Ўзбекистонда-чи?
Прокуратура томонидан ўтказилган текширишларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази 280 та янги иш ўринлари яратилгани ҳақида вилоятга сохта маълумот бергани фош этилибди. “Постда” газетасининг ёзишича, марказ ходимлари яратилмаган иш ўринларини сохта исми-шарифлар билан тўлдиришиб, “янги корхона ва улардаги иш ўринларини бунёд қилишган”. Прокуратура томонидан судга юборилган жиноят иши кўрилиб, айбдорлар жазога тортилибди. Вилоятларда...
08:41Ниҳоят ўзбеклар мағрурланадиган нарса чиқди – ярим килоли олма
Ўзбекистон ва ўзбек халқи қандай ғариб аҳволда эканини ўзбекларнинг ўзидан бошқа ҳамма билади. Масалан, Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) эндигина 50 млд доллардан ошган бўлса, аҳолиси биздан сал кам 2 баравар кам бўлган қўшни Қозоғистонда 250 млрд атрфида. Яъни киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 8-10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлигида ҳам фарқимиз шундай. Бошқа мисол ҳам келтириш мумкин. Яқинда Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё Ўйинларида бизнинг спортчилар 9 та олтин медаль олдил...
23:00Ўзбекистон Бош вазирини “Бирлик” ва “Ҳаракат” тилга киритдими?
Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон ҳукуматининг пахта ярмаркасида 1 миллард долларлик тола сотишни мўлжаллаётгани, бу ишнинг миллат учун росмана диверсия эканини, бу ҳақда “Бирлик” 25 йилдан бери гапириб келаётганини таъкидлагандик. Буни қарангки пахта ярмаркасининг бугунги очилиши олдидан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматининг пахта толаси экспортини камайтириш йўналишида ислоҳотлар олиб боришга киришганини баён қилибди. Ҳукумат раҳбарига кўра, кейинги йил охирига қадар ...
- 22:14Қамашида ота қотили 16 йилга кесилди
Турли сайтларда гайка бурагич асбоб билан уриб ўлдирилган Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғи фуқароси, педагог Рустам Шоимовнинг фожиали ўлими ҳақида ёзилмоқда. Ичкиликка берилиб кетган 30 яшар ўғил Бобомурод Шоимов ўз отасининг қотилига айбаниб, суд томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинибди. Турли эмоция ва сайқал билан ёзилаётган хабарларда жиноятни аввал она Бибисора Поёнова ўз бўйнига олгани ва ўғлини қутқармоқяи бўлгани айтилади. Аммо шонли мамлакатимизнинг қ...
18:23Толибон ИШИДни тан олди, ўз назорати остидаги ерларни Халифаликнинг парчаси деб эълон қилди
Туркиядаги “Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, Покистондаги Толибоннинг матбуот котиби Шаҳидуллоҳ Шаҳид (расмда) ёзма баёнот тарқатиб, ўзи ва ташкилотнинг 5 лидери ИШИД ҳамда унинг раҳбари Абубакир ел-Боғдодийни тан олишларини эълон қилибди. Очиқча айтилмаса ҳам, бу тан олиш – феълан ИШИДга киришга ўхшамоқда. Қуръондан оятлар ҳам келтирилган баёнотда Пешавор шаҳри ва яна бир қатор Толибон назорати остидаги ҳудудлар ҳам ИШИДга боғлангани айтилган. Яъни, бу ҳудудлар ҳали...
07:31ИШИД артофида ҳар ким ўз ўйинини ўйнамоқда, бу ерда дунё миқёсидаги муаммолар бор
Табиий, ҳар ким ИШИД атрофида ўз манфаатларидан келиб чиқадиган ўйинни ўйнамоқда ва ўйнайди. ИШИДнинг Халифалик яратиш мақсади қанчалик утопик бўлмасин, бундай Халифалик фақат Сурия ва Ироқни ўз ичига олувчи давлат сифатида яратилса ҳам, унинг биринчи нишони ва душмани Ғарб ва Исроил бўлишини ҳамма тушунади, Ғарб ҳам, Исроил ҳам. Демак, Ғарбнинг мақсади - ИШИДнининг режаларини, яна ҳам тўғрироғи, ИШИДнинг ўзини оёққа туриб олмасиданоқ йўқ қилиш. Эроннинг мақсади – ҳозир шиалар қўлида бў...
02:24Федерал Резерв “Ҳаракат”дан кучли чиқди: Унга қулоқ солган Нью-Йорк биржаси кеча яна ўпирилди
Ўтган ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи - Dow Jones индекси - 310 ва 115 поғонага тушиб кетганди. Бунинг сабаби жаҳон иқтисодининг ўсиш даражаси кутилгандан камроқ бўлиши ҳақидаги тахминлар бўлганини ҳам айтар экан, бу тушиш вақтинчалик эканлиги, Dow Jones тезда ўзини тиклаб олишини башорат қилган эдик. Мана кеча бу ҳафтанинг биринчи иш куни бўлди. АҚШда байрам (Колумб куни) бўлса ҳам, Нью-Йорк фондлар биржаси ишлади. Биржа бекилганда Dow Jones и...
- 00:26Тошкентда биргина бозорнинг электр энергиясидан 0,6 миллиард сўм қарзи борлиги маълум бўлди
“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирлар давомида пойтахтдаги “Авиасозлар” бозорининг электр энегриядан 615 137 995 сўм (қарийб чорак миллон доллар) қарзи борлиги маълум бўлди. Шу боисдан бозор ва бозор атрофига бирлашган линияларда тез-тез электр энегрияси таъминоти узиб қўйилмоқда. Табиий, бозор қарзини тўлаши керак. Мазкур дебиторлик қарзини ундириш мақсадида Тошкент шаҳар электр тармоқлари идораси Тошкент шаҳар Хўжалик судига даъво ...
22:14АҚШ ҳарбий кемаси Қора денгизга кирди, авжига чиқаётган совуқ уруш G20 саммитида ҳам давом этади
11 октябрь куни АҚШ олтинчи флоти байроқдори бўлмиш USS Mount Whitney ҳарбий кемаси Босфор бўғозидан ўтиб, Қора денгиз акваториясига кирди. АҚШнинг НАТОдаги ваколатхонасига кўра, кемага қандай ҳарбий топшириқлар берилганини маълум эмас. Аммо тушуниш керакки, мазкур ҳаракат Россиянинг ҳарбий таҳдидларига жавобан амалга оширилмоқда. Сўнгги марта 2008 йилги Россия-Грузия можаролари даврида Грузиянинг Поти портига келган кема муқаррар уруш хавфини англатади. Боз устига, Ғарбда уруш олови аллақачон...