16 October 2014
01:53 - Абдулазиз Комил Германияда экан, Ўзбекистондан Берлинга тош отилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 14-15 октябрь кунлари Германияга сафар қилиши, Абдулазиз Комил мазкур мамлакатнинг федерал Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашаши аввалдан эълон қилинган эди.

Сўнгги хабарларга кўра, 14 октябрда икки вазирнинг учрашуви бўлган (расмда), бу ва бошқа учрашувларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Лекин хабарларда биттагина аниқ факт келтирилади: Икки вазир 1999 йил 7 сентябрда имзоланган даромад ва мол-мулкка солиқлар икки марта солинмаслигини олдини олувчи Келишувга ўзгартиришлар киритувчи протокол имзолабдилар. Бу ўзгаришлар нимадан иборат эканлиги ҳам айтилмайди.

Абдулазиз Комил Германияда экан, Ўзбекистонда Берлинга тош отиш аломатлари ҳам бўлган бир хабар тарқатилди. Бу хабарга кўра, Франция Ўзбекистонга сотишга ваъда берган 6 транспорт ва 10 енгил вертолетларни Германиянинг айби билан беролмапти. Чунки, бу вертолетларни йиғишда Германияда чиқариладиган парчалар ишлатилар экан, Гермаания уларни экспорт қилишни таъқиқлабди.

Балки, Абдулазиз Комил бу муаммони ҳам Германиялик ҳамкасби билан муҳокама қилгандир.