16 October 2014
07:07 - НАТО Путин билан ИШИДнинг мақсад ва усуллари бир хил эканлигини айтмоқда, Ислом Каримни улар қаторига қўшиш керакмасми?

Русларнинг “Новости” агентлигига кўра, НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу айнан шундай дебди:

“Жаноб Путиннинг неосовет ревизионизми ва ИШИДнинг терроризмида бир-биридан фарқли жойлар бор. Аммо, улар демократия, тоқатлилик ҳамда ҳуқуқнинг устиворлиги борасидаги халқаро алоқаларга оид олтин каби бебаҳо стандартларни йўқ қилиш учун бир хил услларни – қўрқитиш ва зўравонлик усулларини – ишлатишмоқда.”

Александер Вершбоунинг бу фикри мутлақо тўғри. Бу фикр, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида ҳамдир. Тўғри, Путин билан ИШИДнинг фарқлари ҳам бўлгани каби, Ислом Каримнинг ҳам улардан фарқи бор. У халқаро соҳада ҳеч нарсага қодир бўлмаган Кремлнинг вассали, аммо ўз халқига нисбатан олиб бораётган ички сиёсатида асосан қўрқитиш ва зўравонлик усулларига таянмоқда.

Расмда – АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси, ҳозир НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу.