16 October 2014
23:25 - Миланда Осиё-Европа Форуми бошланди, Нурсултон Назарбой нутқ ҳам сўзлади, яккамохов Ислом Карим қаерда?

Бугун Италиянинг Милан шаҳрида Осиё-Европа Форуми (Asia-Europe Meeting - ASEM) бошланди Унинг “Молиявий ва иқтисодий ҳамкорликни Европа ва Осиё орасидаги кенгайиб бораётган алоқалар воситасида ривожлантириш” номли пленар мажлисида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой нутқ ҳам сўзлади. Яккамохов Ислом Карим қаерда саволига жавоб беришдан аввал, бу Форим ҳақида икки оғиз сўз.

Бу икки қитъадаги 53 мамлакатни бирлаштирувчи Осиё-Европа Форуми Франциянинг ташаббуси билан 1996 йилда Сингапурда ташкил қилинган. Дунё савдосининг 2/3 қисми ва дунё ялпи маҳсулотининг 60 фоизи шу 53 давлатга тегишлидир. Яъни, бу Форум жиддий анжуман эканлиги шубҳасиз. Бугун Миланда бу Форумнинг 10 йиғилиши бошланди.

Европа Иттифоқининг ҳамма давлатлари бу Форумга киради. Демак, СССРнинг собиқ Болтиқбўйи республикалари ҳам.

МДҲ давлатларидан Россия ва Қозоғистон Форумда бор. Аввал Сербияга расмий ташриф билан борган Владимир Путин Форумнинг очилиш мажлисида бўлмаган.

Хўш, нимa учун бундай жиддий халқаро ташкилотда Ўзбекистон йўқ? Чунки, ҳар томонлама саводсиз эканлиги маълум бўлиб қолган Ислом Карим катта анжуманларга боришдан қўрқади. Қолаверса, ўзи қашшоқ ҳолга туширган Ўзбекистоннинг раҳбари сифатида жиддий сиёсатчилар қаторда бўлишга уялади ҳам. Шунинг учун у яккамоховлиуни ўзи учун афзал кўради.

Демак, елакмизда Ислом Карим ўтирар экан, Ўзбекистон ҳам яккаҳоким бўлиб қолаверади. Тезроқ ундан қутилиш керак

Дарвоқе, қозоқларнинг Казинформ агентлигининг хабарида айтилишича, Нурсултон Назарбой бу Форум доирасида Германия Канцлери Ангела Маркел ва Голландия Бош вазири Марк Рютте билан учрашувлар ҳам ўтказишга улгурибди.