17 October 2014
02:33 - Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли лойиҳасига Қозоғистон ва Афғонистон қўшилмоқчи, ҳар доимгидек Ўзбекистон йўқ
Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда айтилишича, мамлакат пойтахтида “Боку-Тифлис-Қарс” темир йўли – тарихий Ипак йўлини ривожлантиришда янги имкониятлардир” номли халқаро конференция бўлмоқда. Конференция қатнашчиларига Президент Илҳом Алиевнинг мактуби ўқиб берилди. Мактубда айтилишича, бу темир йўл Каспий минтақасининг транпорт ва транзит потенциалини самарали ишлатишдан ташқари, Европа билан Осиё ўртасида ташимачиликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, Қарс Туркиянинг шимолида Гуржистон ва Арманистонга яқин шаҳардир. Бокудан Тифлис орқали Қарсга темир йўли қурилса, Туркиядаги бор йўллар орқали Европага уланиш қийин бўлмайди. Шу сабабли, агар Каспий орқали Марказий Осиёдан Бокуга боғланадиган йўллар ҳам яратилса, “Боку-Тифлис-Қарс” темир йўли Марказий Осиё, балки Осиёнинг ҳамма жанубий минтақалари учун муҳим аҳамитяга эга бўлади.

Конфренция пайтида бу лойиҳага Қозоғистон ва Афғонистон ҳам қўшилмоқчи бўлгани айтилибди. Демак, бу икки мамлакатдагилар “Боку-Тифлис-Қарс”темир йўли ўзлари учун ҳам Европага боғланиш нуқаи назаридан фойдали эканлигини тушунишибди.

Хўш, Ўзбекистон қаерда? Наҳотки, Ўзбекистоннинг аҳмоқ раҳбарларига ҳар доимгидек “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги йўл кўрсатиши керакми?