15 July 2015
02:12 - Украинадан Ўзбекистонга авиапарвозлар тикланади
Украина ҳукумати аъзоси Валерий Вощевский икки кун аввал Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Украина Давлат Авиация хизматига Ўзбекистон билан авиа алоқани тезроқ қайта тиклаш ҳақида топшириқ берган. Украина оммавий ахборот воситаларга кўра, аввал икки мамлакатнинг ҳаво йўллари ширкатлари ҳафтасига бир мартадан иккинчи тарафга уз учоқларини парвоз қилдиришарди. Лекин Украина томони шартномани чўзишни истамаган ва Ўзбекистон ҳам бунга жавобан Украина ўз учоқларининг юртимизга учишини манъ этганди.

Икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозларни тиклаш ишига Украинадаги ўзбек элчиси Алишер Абдуалиев ташаббус кўрсатмоқда экан. У қатор вазирликлар ва идоралар билан музокаралар олиб бориб, масалани ечишга уринмоқда. Дипломатга кўра, Ўзбекистонда 110 минг этник украинлар яшаб келади. Украина ҳудудида эса 25 мингдан ортиқ легал яшаётган ўзбекистонликлар бор. Авиапарвозларнинг фақат Москва орқали амалга оширилиши уларга молиявий ва бошқа муаммолар туғдирмоқда.