17 July 2015
22:00 - Электр энергиясидан қарздорлар орасида марҳумлар кўпаймоқда
“Адолат кўзгуси” газетасининг ёзишича, мамлакатнинг чекка туманларида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш суткасига 2 соатгача тушди. Шунга қарамай аҳолидан электр энергиясидан сунъий қарздорлик мқидори ошиб бормоқда. Масалан, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Пахталисой қишлоғида бюджет ташкилотлари ходимларнинг маошидан ҳар ойда 100-150 киловатт электр энергияси учун мажбурий тўлов ушлаб қолинмоқда.

Қизиғи шундаки, электр энергиясидан қарздорлик, суд ажримлари билан ундириладиган дебитор қарздорлар орасида марҳумлар кўпайтган. Улар анча йиллар аввал вафот этганига қарамй электр энергияси учун пул тўлаши керак. Селектр орқали ўтказиладиган ҳукумат мажлисларида Бош вазир Шавкат Мирзиё ана шундай талаблар қўймоқда. Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Чироқчи тумани прокурори Олимжон Поёнов қарздорлик давлат сиёсати даражасига чиққанини таъкидлашгача борибди.