20 July 2015
21:13 - Ўзбекистонда қўшимча автомобиль йиғадиган завод қурилади

Маҳаллий веб портлалларнинг хабарига кўра, “Ўзавтосаноат" ширкати ва "General Motors" корпорацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделларини кўпайтириш учун қўшимча завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" акциадорлик компанияси ахборот хизмати ходимига таяниб хабар қилинган.

Ҳозирда Ўзбекистонда GM Uzbekistan ширкати тўққиз турда автомобил ишлаб чиқармоқда, тўғрироғи, йиғмоқда. 2014 йилги Ўзбекистон инвестицион дастурига мувофиқ, "Ўзавтосаноат" ширкати қиймати 87,4 миллион долларга тенг 14 лойиҳани амалга оширган.