18 July 2015
20:06 - Charlie Hebdo журнали Муҳаммад пайғамбарни карикатуралар қилишдан воз кечибди, аммо бунинг катта аҳамияти йўқ

АҚШнинг энг обрўли Вашингтон Пост газетаси билдиришича, Муҳаммад пайғамбарга кариктуралар эълон қилиши билан машҳур бўлиб, шу йилнинг январь ойида исломчи террористларнинг ҳужумига учраган ва журналнинг 8 ходими билан бирга ҳаммаси бўлиб 12 киши ўлдирилишига қарамасдан пайғамбарни ҳажвия қилишни давом эттиришини билдирган французларнинг Charlie Hebdo журнали энди Муҳаммад пайғамбарнинг оид карикатураларни эълон қилмаслигини эълон қилибди. “Биз расм чизиш эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида Муҳаммадни карикатура қилган эдик”, дебди журналнинг Бош редактори Лоран Сурисо ва исломни танқид қилиш асосий мақсадлари эмаслигини урғулабди.

Charlie Hebdo журналининг бу қарори олқишланиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, бу билан мусулмонлар жамоасини бошқалар билан қарама-қарши қўйувчи муаммолар битмайди. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини расман қабул қилмагунча муаммолар битиши ҳам мумкин эмас.