Кундалик хабарлар - 24 August 2015
- 20:02Риштонда қидирилаётган икки аёл топилмади
Бугун, 24 августдан Фарғона вилояти Риштон туманида ўрнатилган блок постлардаги назорат ва бошқа хавфсизлик чоралари бироз юмшатилди. Ички ишлар вазирлиги ва МХХнинг махсус бўлимлари Фарғонадан чиқарилди. Тъакидланишича, жангариликда гумонланаётган икки аёлни қидириш бўйича ҳафталик махсус амалиётдан натижа чиқмади. Шаҳидлик камари боғлаган аёллар хусусидаги иш Фарғона вилояти прокуратурасида ташкил қилинган тергов гуруҳига топширилди. Маълум бўлишича, мазкур факт юзасидан мамлакат жиноий қо...
18:14Поезддаги террористни қуролсизлантирганларга Франция ордени берилгани яхши, аммо терроризмни қуролсизлантиришни ўйлаш керак
Жаҳон агентликлари бугун Франция Президенти Франсуа Олланд Амстердамдан Парижга кетаётган поездда йўловчиларга ўқ отмоқчи бўлган исломчи террористни қуролсизлантирган 3 америкалик ва бир англияликга Франциянинг энг юсак мукофоти Фахрий Легион ордени топширганини хабар қилдилар. Маълумки, 22 июнь Амстердамдан Парижга кетаётган поезд Франция ҳудудларида бўлган пайтида 26 яшар жазоирли исломчи террорист йўловчиларни ўққа тутмоқчи бўлганда, йўловчилар ичидаги АҚШлик ҳарбийлар Алек Скарлатос ва Спен...
09:46Европа ва АҚШнинг боши меҳнат муҳожирлари билан дардда, бу нарса Оллoҳ тарафидан мусулмонлар учун қилинмоқда
Осиёнинг Яқин Шарқи ва Африканинг катта қисмида сиёсий барқарорлик йўқ, сабаб – ислом фанатиклари ҳеч нарсадан тап тортмай, мусулмон бўлмаганларни ва ўрта асрларга қайтишни истамаётган мусулмонларни ваҳшийларча ўлдирмоқдалар. Шиа ва сунний мазҳаблар ўртасида ҳам охири кўринмайдиган уруш бошланиб бўлган. Бундай шароитда, шундоқ ҳам қашшоқ бўлган мамлакатлардан қочиш ниятидагиларнинг сони кескин ортиб бориши табиийдир. Ҳозир айнан шундоқ бўлмоқда. Яқин Шарқ ва Африкадан Европага қочаётганла...
01:26Тўрт турк давлати турк тилли телеканал яратмоқчи, табиий, у ерда Ўзбекистон йўқ
18 август куни Остонда учрашган Қозоғистон, Озорбайжон, Туркия ва Қирғизистон давлатларининг ахборот воситалари бўйича вазирлари Халқаро Янгиликлар Турк Телеканали яратиш ҳақида протокол имзоладилар, дейилади бу мамлакатларда тарқатилган хабарларда. Бундай таклифни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Турктилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг IV саммитида киритган экан. Сентябрь ойида ўтказиладиган V саммитда бу телеканалнинг штаб-квартираси қаерда бўлиши ҳал этилади. Озорбайжон Президентин...
- 22:16Шармандалик: Ислом Карим яратган осмони тинч Ўзбекистонда автомобиллардан миллионлаб пул ўғирланмоқда
Ҳукумат миршабларининг “На посту” газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Самарқандда 33 ёшлик Ойбекнинг Nexia автомобили эшикларини кимлардир бузиб, 19,8 млн сўм пулини ўғирлаб кетишибди. У дарҳол туман милиция бошқармасига мурожаат қилибди, миршаблар дарҳол 30 ёшли қароқчи Улуғбекни топиб, пулларни эгасига қайтаришибди. Шармандалик, дейди мухбиримиз, ростдан ҳам шармандалик. Чунки, бундай воқеалар Ўзбекистонда кўпайиб бораётганини ҳозир ҳамма билади. Ўзбекистон Прези...
- 18:12Ўзбек шоири, собиқ сиёсий маҳбус Юсуф Жуманинг АҚШ Конгресси ва Адлия вазирлигига очиқ хати
АҚШ Конгресига АҚШ Адлия вазирлигига Жаноблар! АҚШ қонунчиларининг Ўзбекистон диктаторининг катта қизи Гулнора Каримованинг бир миллиард доллардан ортиқ пора олгани юзасидан этаётган текширувлар АҚШ адолатидан нишонадир. Бу текширувлар охирига етиши ва жиноят содир этганлар Ўзбекистонда эмас, АҚШда суд этилмоғи даркор. Париж Суди тарафидан диктаторлиги тасдиқланган Президант Ислом Каримов қарийб ўттиз йилдан буён бундай ноқонуний ишлар билан машғул. Ўзбекистонда Каримовнинг рухсатисиз ҳатто...
12:18Мустафа Жамилўғли: Путин режимига 2 йилдан бироз кўп вақт қолди
Украина ахборот воситалари “Свобода” радиосига асосланиб хабар қилишича, қримтатар халқининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли Путин режимига 2 йилдан бироз кўп вақт қолганини айтган ва Россия Қримни босиб олганидан кейин киритилган санкциялар натижасида 156 млрд доллар зарар кўрганини урғулаган. Бу - Россиянинг олтин-валюта заҳираларининг тахминан учдан биридир. Мен, дейди қримтатарларнинг лидери “Свобода” радиосига берган интервьюсида, бошқа бир давлатнинг аҳволи оғирлигидан хурсанд бўлмайман...
07:12Белорусия диктатори Александр Лукашенко қамоқдаги аҳмоқ мухолифатчилардан бирини авф этди, ўзбекларга дарс бўлсин
Кеча Белорусияниинг президент деб аталадиган диктатори Александр Лукашенко 2011 йили 6 йилга озодликдан маҳрум этилган мухолифат лидерларидан бири Николай Статкевич ва яна 5 нафар оддий мухолифатчини авф этиб, қамоқдан озод қилди. Маълумки, Белорусия Ўзбекистон каби жаҳоннинг энг ёмон диктаторликлари рўйхатига кирмаган бўлса ҳам, Европадаги охирги диктатор ҳисобланарди. Белорусия диктатори Александр Лукашенко 2010 йилнинг 19 декабрида ўтказиладиган президентлик сайловларидан олдин, кутилмаганда...
22:12Bloomberg: Дунёнинг катта бойлари бир ҳафтада $182 млрд йўқотдилар. “Ҳаракат”: Бўлмаган гап!
Молиявий-иқтисодий маълумотлар тарқатиши билан танилган машҳур Bloomberg Интернет нашри, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индеки сўнги ҳафтада ўпирилиб тушгани туфайли, дунёнинг энг катта бойлари бир ҳафтада $182 млрд йўқотганларини бугун ёзди. Бир томондан, Bloomberg ҳақлидек кўринади. Чунки, Dow Jones индекси расман АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиради. Аслида, нафақат АҚШнинг бошқа ширкатлари, дунё бозорига чиққан ҳамма ширк...
17:18Эрон куч кўрсатиб тинчликка эришиш мақсадида янги “ер-ер” ракетаси яратибди, ўзбеклар нима қилади?
Reuters агентлиги Эронда бугун 500 км узоқликдаги нишонларни катта аниқлик билан уроладиган Fateh 313 номли янги “ер-ер” ракетаси синовдан ўтказилганини хабар қилар экан, бу давлат раҳбарлари, хусусан, Бош вазирнинг Эрон куч кўрсатиб тинчликка эришиш мақсадида янги “ер-ер” ракетаси яратаётгани ҳақидаги сўзларини келтиради. Мана Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўша ракетанинин тақдимот маросимида айтган сўзлари: “Биз ўзимиз истаган ҳар қандай қуролни сотиб оламиз, сот...