23 August 2015
12:18 - Мустафа Жамилўғли: Путин режимига 2 йилдан бироз кўп вақт қолди
Украина ахборот воситалари “Свобода” радиосига асосланиб хабар қилишича, қримтатар халқининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли Путин режимига 2 йилдан бироз кўп вақт қолганини айтган ва Россия Қримни босиб олганидан кейин киритилган санкциялар натижасида 156 млрд доллар зарар кўрганини урғулаган. Бу - Россиянинг олтин-валюта заҳираларининг тахминан учдан биридир.

Мен, дейди қримтатарларнинг лидери “Свобода” радиосига берган интервьюсида, бошқа бир давлатнинг аҳволи оғирлигидан хурсанд бўлмайман, аммо хозир хурсанд бўлишга мажбурман, чунки гап менинг мамлакатимни босиб олган давлат ҳақида кетмоқда. Ҳозир аҳвол шундайки, менинг ўйлашимча, бу режимнинг умри унчалик узун эмас. Чунки, санкциялар ўз ишини қилмоқда.Агар нефть ва газ сотиб олишга эмбарго киритилса (бу Россияга келаётган валютанининг асосий қисмидир), умр яна қисқаради.”

Россиянининг чекинишини тезлаштироладиган яна бир муҳим фактор бор, дейди мухбиримиз. Бу – Турк дунёси фактори. Минг афсуски, ҳозирча Турк дунёсига кирувчи мамлакатлар, Туркиядан ташқари, қримтатар халқи ва Қримнинг тақдири масаласида ўзларини кўрсатаётганлари йўқ. Турк дунёсининг аҳоли сони бўйича иккинчи давлати Ўзбекистонда миллатпарвар кучлар ҳокимиятга келгандан кейингина шароит ўзгаради.