23 August 2015
07:12 - Белорусия диктатори Александр Лукашенко қамоқдаги аҳмоқ мухолифатчилардан бирини авф этди, ўзбекларга дарс бўлсин

Кеча Белорусияниинг президент деб аталадиган диктатори Александр Лукашенко 2011 йили 6 йилга озодликдан маҳрум этилган мухолифат лидерларидан бири Николай Статкевич ва яна 5 нафар оддий мухолифатчини авф этиб, қамоқдан озод қилди.

Маълумки, Белорусия Ўзбекистон каби жаҳоннинг энг ёмон диктаторликлари рўйхатига кирмаган бўлса ҳам, Европадаги охирги диктатор ҳисобланарди. Белорусия диктатори Александр Лукашенко 2010 йилнинг 19 декабрида ўтказиладиган президентлик сайловларидан олдин, кутилмаганда ҳамма истаганларга бу сайловларда иштирок этиш эркинлиги берди.

Белорусиянинг ростдан ҳам аҳмоқ мухолифатчилари бу имкониятдан ақл билан фойдаланмадилар. Турли мухолифатчи гуруҳлар ўз номзодларини кўрсатдилар, улар рўйхатга ҳам олинди. Аммо, кутилганидек, ҳеч кимга маълум бўлмаган, яхши сайлов олди кампанияси ўтказиш имкониятига эга бўлмаган 5 мухолифтчи номзоднинг ҳар бири бир неча фоиз овоз олди, мутлақо кўпчилик овозни олган Александр Лукашенко яна президент бўлиб қолди.

Агар бу аҳмоқ мухолифатчилар ягона номзод кўрсатиб, уни халққа танитиш учун кучли сайлов олди кампанияси олиб борсалар эди, бу номзод ғолиб чиқмаса ҳам, камида 30 фоиз овоз ололарди. Бундай мухолифат билан дунё ҳам, Лукашекно ҳам ҳисоблашишга мажбур бўларди.

Ягона номзод кўрсатишни ҳам эплай олмаган мухолифатчилар сайлов натижаларига қарши норозилик митинглари ўтказишга бошлаши билан, “демократик” номзодларнинг ҳаммаси қамоққа ташланди.

Мана 4 йилдан кейин улардан бири озод қилинибди. Шундай экан, диктатор Лукашенконинг ақлли эканлиги, мухолифатчиларнинг аҳмоқлигини тан олиш керак. Тахмин қилиш қийин эмаски, Лукашенко мухолифатчилар ягона номзод кўрсатишга ҳам қодир эмаслигини билгани учун ҳамма истаганларга номзод кўрсатиш ҳаққи берган ва сайловларда ғолиб чиққан. Мана энди ўша аҳмоқ номзодладан бирини озод қилиб, ўзини Европага демократ президент қилиб кўрсатмоқчи.

Белорусиядаги воқеалар ҳам кўрсатиб турибдики, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мутлақо ҳақ. Унинг ички уруш очиб бўлса ҳам, миллат ва ватан тақдири билан иши бўлмаган сохта ҳаромий мухолифатчиларни сиёсий саҳнадан йўқ қилиш, миллат ва ватан муаммолари билан шуғулланадиган ягона кучли демократик партия яратиш, тўғрироғи, мухолифатчиларни ўзини кўрсатиб бўлган “Бирлик” атрофида бирлаштириш кераклиги ҳақидаги фикрлари тўппа-тўғри эканлиги Белорусия мисолида ҳам кўриниб турибди.