24 August 2015
01:26 - Тўрт турк давлати турк тилли телеканал яратмоқчи, табиий, у ерда Ўзбекистон йўқ

18 август куни Остонда учрашган Қозоғистон, Озорбайжон, Туркия ва Қирғизистон давлатларининг ахборот воситалари бўйича вазирлари Халқаро Янгиликлар Турк Телеканали яратиш ҳақида протокол имзоладилар, дейилади бу мамлакатларда тарқатилган хабарларда.

Бундай таклифни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Турктилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг IV саммитида киритган экан. Сентябрь ойида ўтказиладиган V саммитда бу телеканалнинг штаб-квартираси қаерда бўлиши ҳал этилади. Озорбайжон Президентининг маслаҳатчиси Али Гасанов штаб-квартира Остонада бўлишининг эҳтимоллиги катта эканлигини айтибди. Аммо, телеканал қачон очилиши номаълум, масаланинг молиявий тарафлари ҳам ҳали ҳал этилмаган.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай телеканалнинг яратилишида ҳам, унинг фаолиятида ҳам иштирок этмайди, дейди мухбиримиз. Аммо, вақти келади, бу режим қулатилади, Ўзбекистонда ҳокимиятга ўзбеклар келади, Ўзбекистон Турктилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг лидерларидан бирига айланади. Бу ўзидан-ўзи бўлмайди, курашиш керак.