22 August 2015
17:18 - Эрон куч кўрсатиб тинчликка эришиш мақсадида янги “ер-ер” ракетаси яратибди, ўзбеклар нима қилади?

Reuters агентлиги Эронда бугун 500 км узоқликдаги нишонларни катта аниқлик билан уроладиган Fateh 313 номли янги “ер-ер” ракетаси синовдан ўтказилганини хабар қилар экан, бу давлат раҳбарлари, хусусан, Бош вазирнинг Эрон куч кўрсатиб тинчликка эришиш мақсадида янги “ер-ер” ракетаси яратаётгани ҳақидаги сўзларини келтиради.

Мана Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўша ракетанинин тақдимот маросимида айтган сўзлари:

“Биз ўзимиз истаган ҳар қандай қуролни сотиб оламиз, сотамиз ва яратамиз. Биз бунинг бировлардан рухсат и насиҳат олишни истамаймиз. Биз бошқа давлатлар билан кучли бўлсакгина музокаралар олиб борамиз. Агарда давлат кучга ва мустақилликка эга бўлмаса, у ҳақиқий тинчликка эришолмайди”.

Эрон президентининг бу сўзлари дунёнинг ҳозирги мавжуд реалликлари нуқтаи назаридан тўғри кўринади. Аммо, Эронга ташқи дундан ҳеч қандай хавф йўқ-ку. Мамлакат аҳолисининг 16 фоизни ташкил қилган озорбайжонлар ва 10 фоизини ташкил қилган курдларнинг мустақиллик учун курашига қарши туриш учун Fateh 313 ракеталар керак эмас-ку.

Тўғри, Эрон лидерлари Исроилни давлат сифатида йўқ қилиш ниятида эканликлари сир эмас. Аммо, бугун Исроилга қарши Эрон бирон нарса қилоладими? Эрон ядровий қурол яратиш ниятидан воз кечадими? АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун курашаётган республикачи Доналд Трампнинг Эрондан “ядровий Холокост” хафи чиқиши ҳақидаги сўзлари тўғри эмасми? Қуръоннинг ҳозирги хато тафсиридан келиб чиқиб исломий давлатлар яратиш ва уларни Халифаликга бирлаштириш ниятидагилар ҳам янги Холокостни ўйламаяптиларми?

Бу саволлар устида ўйлайдиганлар жаҳонда яқин орада тинчлик бўлмаслигини тушунсалар керак. Унда нима қилиш керак? Мана яна битта савол.

Ҳа, дунёда бунақа саволлар устида ўйламайдиган битта бахтиёр халқ бор – ўзбеклар. Бизга ош кейиш ва туалетга бориш учун хавф бўлмаса бўлди, бошқа ҳеч нарса керакмас. Саволларга жавоб қидириб, калласини бошқалар қотирсин.