Кундалик хабарлар - 23 June 2016
- 07:33ШҲТ доирасидаги анжуманларга 400 дан ортиқ журналист қатнашади
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун Тошкентда бошланадиган ШҲТ саммитини Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларидан 200 га яқин журналист, Ўзбекистонннинг ўзидан эса яна шунча журналист қатнашади. Саммитни ёритиш мақсадида “Ўзэкспомарказ”да махсус халқаро матбуот маркази ташкил этилган. Саммитда давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида кўп режали ва ў...
- 07:00Қирғизистон мамлакатимизга янги элчи таийнлади
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев бугун Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги статс-котиби лавозимида ишлаб келаётган Данияр Сидиковни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлади. Ўзбекистон билан ўзаро алоқалари анчайин совуқ бўлган қирғизларнинг дипломатик миссиясини бу одам яқин орада бошқаришга киришади. Таъкидлаш керак, Қирғизистонинг Тошкентдаги аввалги элчиси Эмилбек Узакбаев эди. Узакбаев даврида қатор нотабозликлар бўлди, мамлакатла...
22:35ШҲТ меҳмонлари Hyatt Regency Тashkent отелига жойлашди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити муносабати билан Тошкент марказида «премиум» синфидаги халқаро Hyatt тармоғи меҳмонхонаси - Hyatt Regency Тashkent қуриб битказилди ва саммит меҳмонларини ана шу меҳмонхонага жойлаштириш бошланди. 3 йил муқаддам қурилиши бошланган меҳмонхонининг лойиҳа қиймати тахминан 205 миллион доллар бўлиб, Ўзбекистон Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармасининг 42 миллион долларлик, Халқ Банкининг 100 миллиард сўмлик кредитлари ва Тошкент маъмуриятининг ўз маблағлари ҳисобидан мол...
20:19Туркияда ўзбекистонлик имомга суиқасдда айбланганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
2014 йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида отиб кетилган андижонлик 39 яшар имом Мирзағолиб Ҳамидовнинг (Абдуллоҳ Бухорий) қотили сифатида айбланган туркиялик Элдор Аслон ва ўзбекистонлик Собир Шукуровларга умрбод қамоқ жазоси берилди. Истанбулнинг Бақиркўй тумани жиноят ишлари суди қарийб 6 ой давом этган маҳкамани кеча, 21 июнь куни якунлади. Бу ҳақда хабар қилган турк нашрларига кўра, 2014 йилнинг 10 декабрида Истанбулнинг Зайтунбурни мавзесида 39 яшар имом Мирзағолиб Ҳамидовни отиб ўлдиришда ...
19:40Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклик хусусида шартнома имзолади
Синьхуа ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистонга давлат ташрифини Бухородан бошлаган Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди ва сўнг Тошкентга келди. Хитой раҳбари Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашди ва олий даражали давлатлараро музокараларда иштирок этди. У шунингдек, Сенат аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади (расмда). Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ў...
19:58Масхарабозлик: АҚШ Давлат Котиби пойтахт Вашингтонда ифторда иштирок этди
Туркия давлатининг расмий Анадолу Агентлиги бугун анчагина мавҳум бир хабар тарқатди. Айтилишича, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри пойтахт Вашингтонда исми айтилмаган мусулмонлар ташкилотининг таклифи билан куни ҳам айтилмаган, аммо “Умумжаҳон қочқинлар кунига бағишланган” ифторда иштирок этибди. Маълумки, ифтор Рамазон ойида ҳар куни ўтказиладиган “оғиз очиш” маросимидир. Бундай маросимни бирон нарсга бағишлашнинг ўзи ножиддий кўринади. Қисқа хабарда айтилишича, Жон Керри “Селамун Алайкум” сўзлар...
- 18:12ЕИ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни ярим йилга узайтирмоқчи
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ЕИдаги доимий вакиллари Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга, яъни 2017 йилнинг январь ойи охиригача узайтиришга қарор қилибдилар. Энди бу қарор ташқи ишлар вазирларининг ёки ҳукуматлар раҳбарларининг йиғилишида тасдиқланиши керак. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ЕИ Қримга қарши санкцияларни 1 йилга узайтиргандан кейин, Россияга қарши санкциялар ҳам 1 йилга узайтирилиши кутилаётган эди. Кўринишидан, Россияга...
16:37Ҳамма “Ҳаракат”га қулоқ солади: Доналд Трампнинг Сайлов Штаби раҳбари ўзгартирилди
Шу пайтгача Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди бўлиши аниқ бўлиб қолган Доналд Трампнинг Сайлов Штаби раҳбари лавозимида Кори Левандовски ишлаётган эди. АҚШ оммавий ахборот воситалари айтишича, Кори Левандовски Сайлов Штаби раҳбари бўлган пайтда ўтказилган праймеризларда Доналд Трампга 12 миллиондан ортиқ америкалик овоз берган. Бу тарихий рекорд экан. Кеча, кутилмаганда Кори Левандовски истеъфога жўнатилди ва унинг ўрнига Пол Манафорт (Paul John Manafort, Jr.) тайинланди. 67 ё...
22:05Ислом террроризмининг илдизлари нимада эканлигини фақат америкаликлар эмас, қозоқлар ҳам тушунишмайди
Аввалги хабарларимиздан бирида. АҚШнинг тегишли органлари Орландодаги гейлар клубида гомосексуалларни қирғин қилган исломий террорист Умар Сиддиқий Матиннинг ИШИД билан алоқаси бор-йўқлигини билолмасдан хуноб эканлигини айтган эдик. Ҳали ҳам аҳвол ўшандайлигача қолмоқда, Умар Сиддиқий Матин ИШИД ёки бошқа халқаро террорист ташкилотлар билан алоқа қилгани, Орландодаги террористик ҳужум учун айнан улардан топшириқ олгани ҳақида аниқ факт ва маълумотлар йўқ. “Ҳаракат”нинг фикрича, бундай факт ва ма...
10:24Аввал ўлимга, кейин бунинг устига умр бўйи қамоқ жазосига маҳкум қилинган “Мусулмон-қардошлар” фаоли, собиқ Миср президенти бечора Муҳаммад Мурси яна бир марта умр бўйи қамоқ жазоси олди
Маълумки, 2010 йилнинг охири ва 2011 йилнинг бошларида бошланган Араб баҳори номли жараёнлар натижасида Мисрнинг диктатор-президенти Ҳусни Муборак йиқитилгандан кейин ўтказилган биринчи етарлича демократик сайловларда “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг вакили Муҳаммад Мурси президент бўлиб сайланганди. Аммо, 1 йил ўтар-ўтмас, у Мисрни исломлаштириш йўналишида иш олиб боргани сабабли, ҳарбийлар тарафидан йиқитилди ва Ҳусни Муборак замонини эслатувчи сайловлар воситасида ҳарбийларнинг о...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...