23 June 2016
07:33 - ШҲТ доирасидаги анжуманларга 400 дан ортиқ журналист қатнашади
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун Тошкентда бошланадиган ШҲТ саммитини Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларидан 200 га яқин журналист, Ўзбекистонннинг ўзидан эса яна шунча журналист қатнашади. Саммитни ёритиш мақсадида “Ўзэкспомарказ”да махсус халқаро матбуот маркази ташкил этилган.

Саммитда давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида кўп режали ва ўзаро самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилишади, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашишади. Давлат раҳбарлари учрашувларининг асосий якуний ҳужжати сифатида ШҲТнинг 15 йиллик декларацияси қабул қилинади.