21 June 2016
18:12 - ЕИ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни ярим йилга узайтирмоқчи
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ЕИдаги доимий вакиллари Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга, яъни 2017 йилнинг январь ойи охиригача узайтиришга қарор қилибдилар. Энди бу қарор ташқи ишлар вазирларининг ёки ҳукуматлар раҳбарларининг йиғилишида тасдиқланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ЕИ Қримга қарши санкцияларни 1 йилга узайтиргандан кейин, Россияга қарши санкциялар ҳам 1 йилга узайтирилиши кутилаётган эди. Кўринишидан, Россияга қарши санкциялар масаласида ЕИ давлатлари эҳтиётроқ ҳаракат қилмоқчилар. Шу нарсанинг ўзи ҳам Россия Президенти Владимир Путинни қувонтирса керак.