23 June 2016
07:00 - Қирғизистон мамлакатимизга янги элчи таийнлади
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев бугун Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги статс-котиби лавозимида ишлаб келаётган Данияр Сидиковни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлади. Ўзбекистон билан ўзаро алоқалари анчайин совуқ бўлган қирғизларнинг дипломатик миссиясини бу одам яқин орада бошқаришга киришади.

Таъкидлаш керак, Қирғизистонинг Тошкентдаги аввалги элчиси Эмилбек Узакбаев эди. Узакбаев даврида қатор нотабозликлар бўлди, мамлакатлар орасидаги дипломатик муносабатлар анчайин совиди.