20 June 2016
22:05 - Ислом террроризмининг илдизлари нимада эканлигини фақат америкаликлар эмас, қозоқлар ҳам тушунишмайди
Аввалги хабарларимиздан бирида. АҚШнинг тегишли органлари Орландодаги гейлар клубида гомосексуалларни қирғин қилган исломий террорист Умар Сиддиқий Матиннинг ИШИД билан алоқаси бор-йўқлигини билолмасдан хуноб эканлигини айтган эдик. Ҳали ҳам аҳвол ўшандайлигача қолмоқда, Умар Сиддиқий Матин ИШИД ёки бошқа халқаро террорист ташкилотлар билан алоқа қилгани, Орландодаги террористик ҳужум учун айнан улардан топшириқ олгани ҳақида аниқ факт ва маълумотлар йўқ. “Ҳаракат”нинг фикрича, бундай факт ва маълумотлар аслида ҳам йўқ бўлиши мумкин.

Чунки, исом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ўзида бўлиб, Қуръоннинг хато тафсири натижасида шаклланган ва Ислом дини тарафидан расман тан олинган тушунчалардадир. Тўғри, ҳозир ўртага чиқаётагн Умар Сиддиқий каби террористларни аввал Толибон, кейин Ал-Қоида ва ИШИДнинг пайдо бўлиши рағбатлантирмоқда, аммо, уларни бу йўлга бошлаётган нарса – Ислом динининг ўзидир.

Ҳозир Қозоғистондаги Оқтепа шаҳрида уюштирилган террористик ҳужумлар кейин, айниқса, бу ҳужумлар салафийлар тарафидан уюштиргани маълум бўлгандан кейин, салафийларга қарши қадамлар қилиш масаласи кун тартибига чиқди. Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов (расмда) бу масала Президент Нурсултон Назарбой раҳбарлигида ўтказилган Хавфсизлик Кенгашида ҳам муҳокама қилинганини айтар экан, ҳукумат салафийлар оқимини тақиқалаш ҳақида ўйлаётганини ҳам тилга олди.

Ким билади, қозоқлар шунчалик ибтидоиймики, агар Ислом динининг салафийлар оқими тақиқланса, ислом терроризми битади, деб ўйласлар. Ҳақиқат шундан иборатки, “Ҳаракат” доимо урғулаб келаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прининципини расман қабул қилмагунча, ислом терроризми битмайди. Ислом динига қарши уруш очган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам, салафийликнинг тақиқлаш устида ўйлаётган Нурсултон Назарбой ҳам, Ислом дини нималигини ҳалигача тушунмайдиган АҚШ раҳбарлари ҳам, ислом терроризмини тўхтатишга қодир эмаслар.

Ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик принципини тан олишига эришишдир.Табиий, бу ислоҳотлар доирасида бошқа ишлар ҳам қилинади, масалан, Ислом динининг ягона фарзи “имон” эканлиги, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлар қаторига киритилади.