17 October 2017
20:21 - Марказий Банк валюталарнинг янги курсини белгилади, “қора бозор” деярли йўқолиб бормоқда, буёғи нима бўлади?
Ўзбекистон Марказий Банки бугундан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини яна оширди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8058 сўм 77 тийинга, 1 евро эса 9515 сўм 80 тийинга тенглашди.

Ўтган ҳафтада мазкур курс, яъни 1 АҚШ доллари 8052, 0888 сўмга, 1 евро 9450,73 сўмга тенг эди. Демак, хорижий валюталар сал қимматлади. Аммо “қора бозор” деярли йўқолиб бормоқда,

Хўш, бундан буёғи нима бўлади? Жавоб аниқ. Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, ўлаётган иқтисод тикланмаса, сўмнинг курси тўхтовсиз тушиб бораверади. Марказий Банк тўхтовсиз шундай қилаверса, оддий халқ ҳозирги ҳукуматнинг ношудлигини тушунишга бошлайди ва исён қилади. Мавжуд режимнинг хизматкори бўлган Марказий Банк халқни алдаш учун авваларидек ёлғондакм курс билан ишлашга мажбур, демак, тезда қора бозор тикланади.

Хуллас, Ўзбекистондаги ғариб аҳволдан қутилиш учун фундаментал иқтисодий-молиявий-ижтимоий ислоҳотлар бошлаш керак. Аммо, Шавкат Мирзиё ва унинг тақими бундай нарсаларни тушунадими? Ҳозирча жавоб – Йўқ!