17 October 2017
19:36 - МХХ қалбаки ўзбек сўми ясаган бечораларни қўлга олибди, аслида жиноят бошида турганларни қўлга олиш керак
МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари қалбаки пул ясаган 4 нафар фуқарони қўлга олди. Тезкор суриштирув натижаларига кўра, Улуғбек Мирзараҳмат, Фарҳод Носир, Азиз Абдураҳим ва Фарҳод Гиляз исмли шахслар 50 000 сўмлик купюраларни томчи пуркагич рангли принтерда ясаганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Улуғбек Мирзараҳматов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «а» банди (қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиш керакки, 50 минг ўзбек сўми тақрибан 6 АҚШ долларига тенг. Ўзбекистондек бечора давлатда ўртача ойлик 50 доллар эканлигини, бечора ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини ҳисобга олсак, шу бечора ўзбек сўмини қалбакилаштириб ўтирганлар ҳам бечоралардир.

Уларни қидириб топган МХХчилар эса ғирт аҳмоқлардир. Чунки, улар Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини ҳозирги ғариб аҳволга солганларни излаш ва уларни ушлаш билан шуғулланишлари керак. Уларни қидириш унчалик қийин эмас. Аввал жиноятчиларинг раҳабари Оқсаройда ўтирарди. Ҳозиргиси ким ва қаерда эканлигини биз билмаймиз, ана шуни МХХ топсин.