16 October 2017
10:44 - Тожикистонда 17 ёшли ўғилларини 16 ёшли қиз билан никоҳ қилдирган ота-оналар жазоланди, Ўзбекистонда аҳвол қандай?
Хатлон вилоятининг Яван туман суди 17 ёшли ўғиллари Н.Раҳимовни 16 ёшли У.Шариповага ЗАГСдан ўтказмасдан, фақат никоҳ ўқитиб уйлантирган ота оналарни жазога тортиш ҳукми чиқарди, дейилади Asia-Plus тарқатган хабарда. Йигитнинг ота-оналари ва қизнинг онаси 1 йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинган, уларнинг маошидан 20 фози жарима сифатида олиб қолинади.

17 ёшли йигитни 140 соатлик мажбурий ишга маҳкум қилишибди. У балоғатга етмаган қизга уйланолмаслиги ҳақидаги қонунни бузишда айбланмоқда. Кўринишидан, Тожикистонда йигит ва қиз 17 ёшга етгандан кейингина турмуш қуришлари мумин.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистонда ҳам бунақа уйлантиришлар анчагина бўлиб туради. Айбдорларни жазолашни бизда ҳам ўрганишлари керак. Чунки, қўйиб берса бизда йигит қизларни оёққа турар турмас уйлантиришга бошлашади. Овқат ейиш, тўй қилиш, мотамда ҳам ош беришдан бошқа нарсани билмаган халқимиздан бошқача нарса кутиш қийин.