16 October 2017
07:12 - Бечора Путин Жаҳон Ёшлар ва Студентлар Фестивалини ўтказмоқда, навбатда чет элдаги русларни ватанга қайтариш бормиш
Ўткан асрнинг ўрталаридан бошлаб, айниқса, 2-чи Жаҳон Уруши натижасида СССР социализм лагерини кенгайтириб олгач, дунёда каммунизм ғояси ғалаба қозонаётгандек кўринар экан, Жаҳон Ёшлар ва Студентлар Фестивали ўта популяр тадбирга айланиб кетган эди. 1947 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда ўтказиладиган фестиваллар “тинчлик, дўстлик, антиимпериализм” шиорлари остида ўта муҳташам шаклда ўтказилар эди. 1957 йили Москвада ўтказилган VI фестиваль муҳташамлиги билан тарихда қолса керак.

Аммо, орадан чорак аср ҳам ўтмасдан социалистик давлатларда иқтисодий кризислар бошланди, ҳар икки йилда бир марта ёшлар фестивалини ўтказишга пул ҳам топилмай қолди. Ўшандан бери бир амаллаб ўтказилаётган фестивалларнинг навбатдагиси, тўғрироғи 19-чиси коммунистик ғояларни унутиб бўлган, Ғарбнинг санкциялари остида ўлимга кетаётган Россияда 14 октябрда Сочида бошланди, ёпилиш маросими Москвада 22 октябрда бўладиганга ўхшайди. Бундан олдинги 5 фестиваль Куба, Жазоир, Венесуэла, Жанубий Африка Республикаси ва Экваторда каби бечора давлатларда ўтказилганини ҳисобга олсак, кеча Сочида фестиваль қатнашчилари билан учрашган Россия Президенти Владимир Путинни бечора дейишга тўла асос бор.

Кеча Путин узундан-узоқ ва аҳмоқона “Тинчлик, бирдамлик ва ижтимоий адолат учун империализмга қарши курашмоқдамиз, ўтмишимизга ҳурмат қилиб, келажагимизни яратамиз!” шиори остида ўтказилаётган фестиваль қатнашчиларининг кичик бир гуруҳи билан учрашгани ҳам бизни қизитирмаган бўларди. Аммо, у ерда диққатга сазовор бир нарса бор.

Бечора Путин бечора Шавкат Мирзиёдан ўзрганиб бўлса керак, чет элларда ишлаётган россияликларни, ҳаммасини эмас, Россияда самарали иш қилоладиганларини, биринчи навбатда, Россияда илм-фанни олға судрай оладиганларни қайтариб олиб келамиз, дебди. Илм-фан ва юксак технологиялар соҳасида Ғарбда ишлайдиганлар Россиядагилардан сал кам 10 баравар кўп маош олишар экан, Путин бечора уларни қайтари олиб келолмайди. Унинг бечоралиги ҳам шу оддий нарсани тушунмаслигида.

Путин уларни қайтариб келиш хусусида баъзи идеяларимиз бор ҳам дебди. Қизиқ, СССР КГБсининг вориси бўлаган Россия ФСБси олимларни ўғрилаб келиш билан шуғулланмоқчимикан?