Кундалик хабарлар - 17 April 2018

  • 22:25Навбатдаги ШаМирча (Шавкат Мирзиёча) масхарабозлик: Коммунистик иқтисодиётда ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш

    Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ хабар воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиё бугун 17 апрелда иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Хабарнинг қисқача мазмуни шундай. Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоқларида назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мус...

16 April 2018
  • 20:29“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат - Мусулмонлар Идораси ва ҳамма мусулмонларга: Динимизни ислоҳ қилайлик, ўлимдан қутқарайлик

    2 март, 2018 йил Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасига, ҳамма Уламолар ва мусулмонларга: Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож! (Очиқ хат) Ҳурматли Ислом Уламолари ва ҳамма мусулмонлар, Мен бундай хат ёзишни энг камида бир неча йилдан бери ўйлардим. Аммо, мавзу ўта мураккаб ва ўта қоришиқ бўлгани, бу мураккаблик ва қоришиқликнинг ҳамма тарафларини қисқа бир хатда тўғри ёритиш осон эмаслигини тушунганим сабабли, хат ёзишни пайсалга солиб келаётган эдим. Ҳозир бу хатни ёзишимга ох...

  • 19:38Абу Бакр Ўрозов қўғрчоқ ЎзАни ҳақиқий ахборот агентлиги қиладими, қилоладими?

    Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборо воситалари хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 13 апрелдаги қарори билан Абу Бакр Ўрозов исмли киши Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланибди. У ЎзАнинг Республика ахбороти таҳририяти аграр бўлими шарҳловчиси, бош директор ёрдамчиси, Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири, котибият мудири вазифаларида фаолият юритган. У 2016 йилдан ЎзА Бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар ...

  • 15:43Сенсация йўқ: Статистика Қўмитаси давлатимиз иқтисодиёти ўлаётганини билдирди, аммо ёшларимзнингн келажаги барибир буюк бўлади!

    Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоғи бўлган ЎзА - Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб, аммо ҳеч қандай изоҳсиз хабар қилишича, жорийдаги йилнинг биринчи уч ойлигида Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этибиди. Қаранг, ўзбеклар, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичларидан бири бўлган ЯИМ бизда 5,1 фоизга !!!!) ортибди. Демак, аҳолининг ўртача даромади ҳам шунчага ошди. ЎзАнинг ...

  • 07:19Шавкат Мирзиё: Қозоғистон президенти менинг устозим, аммо кореяликларга қул бўламиз!

    Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Шавкат Мирзиёнинг 13 апрель куни Сирдараёда тўғри келган жойда гапирган гапларини ҳадисдек қилиб тарқатмоқдалар. Уларни ҳаммасини бу ерда қайтариш - саҳифамизни масхарабозхонага айлантириб қўйган бўларди. Шу сабабли 2 тагина ҳадисга таҳлил бермоқчимиз. Биринчиси. Шавкат Мирзиё қўшни давлатлар билан яхши алоқалар ўрнатиш муҳимлигини урғулаш билан бир қаторда, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойни “менинг усто...

15 April 2018
  • 10:07Миллиардер Искандар Маҳмудовнинг улуғлиги Ирисмат Абдуҳолиқов тарафидан ўзбекча ва аҳмоқона таърифланиши ҳақида

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА шу йил 11 апрелда, яъни бор-йўғи 4 кун аввал, кутилмаганда, ҳозир Россияда ишлаётган ўзбек доллар миллиардери Искандар Маҳмудов ҳақидаги Ирисмат Абдухолиқов исмли журналистнинг каттагина мақоласини эълон қилди. Аслида, Ирисмат Абдухолиқов Ўзбекистонда Искандар Маҳмудовдан ҳам кўпроқ танилган журналист. У СССРнинг охирги йиллари Марказий Телевидениенинг ўта машҳур «Время» программасининг Ўзбекист...

14 April 2018
  • 17:39Ўзбегим ўша-ўша ибтидоий: “Маҳаллада дув-дув гап” кинофильмидан “Томорқадан 24 миллион даромад” олиш ташвиқотигача

    КГБнинг топшириғи ва ёрдамида Ўзбекистонда яратилган тожиклар режимнинг тарбиясини олган ва миллий туйғулардан узоқда бўлган янги авлод тўғрисида айтиш қийин, аммо аввалги авлодлар 1960 йили яратилган “Маҳаллада дув-дув гап”, 1964 йилда яратилган “Ёр-ёр” каби кинофильмларни яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қачон очиқча гапирилмаган бўлса ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, бу ва бу каби фильмлар Ўзкомпартия Марказий Комитети идеологларининг топшириғи билан ўзбекларнинг бир-бирини тўйгача к...

  • 15:44Сенсация эмас, кутилган воқеа: АҚШ, Франция ва Буюкбритания Суриянинг ҳарбий қисмларини бомбалади

    Шу йил 7 апрелда Суриядаги Башар Асад режими, табиий, Россиянингн ёрдамида ва тахмин қилиш керакки, Россия берган заҳарли газлар билан ҳали исломий жиҳодчиларнинг қўлида бўлган Дамасқ яқинидаги Дума шаҳрига кимёвий ҳужум қилиши натижасида тинч аҳоли ичида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгандан кейин, Ғарб-Россия совуқ уруши мисли кўрилмаган даражага чиққанди. АҚШ расмийлари, жумладан Президент Доналд Трампнинг ўзи, Сурия ва Россиянинг бу иши жавобсиз қолмаслигини айтиб, таҳдидллар қилдилар. Аммо, &ldquo...

13 April 2018