17 April 2018
22:25 - Навбатдаги ШаМирча (Шавкат Мирзиёча) масхарабозлик: Коммунистик иқтисодиётда ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ хабар воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиё бугун 17 апрелда иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Хабарнинг қисқача мазмуни шундай.

Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоқларида назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, тўлов интизомини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди 2017 йил 29 майда “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Шавкат Мирзиё узоқ йиллардан бери ҳисоб-китоб тизимига эътибор қаратилмай келингани, иқтисодиёт тармоқларида пул оқимлари самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлаб, Бош вазир ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, туман, вилоят ва республика даражасида солиқ органлари, банклар, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якуни бўйича ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш, солиштирмалар асосида қарздорлик аҳволини Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ҳар ойда жиддий муҳокама қилиш, давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашувини йўлга қўйиш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

Қаранг, дейди мухбиримиз, Шавкат Мирзиё давлат даражасидаги гўёки ўта жиддий масала бўйича мажлис ўтказибди, аммо бу ҳақдаги хабарда Бош вазир Абдулла Орип бу мажлисда қатнашиб-қатнашмагани ҳам тилга олинмайди.

Ҳа, иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини доимо такомиллаштириб бориш керак ва бутун дунё ШаМирча масхарабозлик билан мажлис ўтказиб ўтирмасдан шу иш билан мунтазам шуғулланади. Аммо, ҳозир Ўзбекистон учун бу масала эмас, ўлаётган иқтисодиётимизни сақлаб қолиш учун қилиниши керак бўлган ишлар президент даражасида муҳокама қилиниши муҳимдир.

Маркс-Энгельс ғоялари асосида Ленинг-Сталин СССРда яратган коммунистик иқтисодиёт Ўзбекистонда ҳали ҳам давом этаётгани, шу сабабли аҳволимиз дабдала эканлигидан келиб чиқсак, Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар амалга ошириш. бу ислоҳотлар доирасида мамлакатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилиш, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси сиёсий майдонга расман чиқишига рухсат бериш, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, каттта корхоналарни хусусийлаштириш, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида Шавкат Мирзиё ва Ислом Карим биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлаш керак.

Шавкат Мирзиё бундай глобал масалалар билан шуғулланишни ўйламаяптими, демак ўзбеклар майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни ватан ва миллатиинг фундаментал муаммолари билан шуғулланишга мажбур қилишлари керак.

Эътибор беринг, бу хабарда биринчи бўлиб “ШаМирча масхарабозлик” ифодасини киритдик, у ўзбек тилида қолиши керак.