13 April 2018
08:33 - Ўзбеклар! Ақлдан озмаслик учун тожиклар режимининг хабарларини ўқиманг: Бизда ўртача ойлик 6 ойда 1,5 баравар ошгани ёлғон!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган gazeta.uz Интернет нашрининг кечаги хабарида шундай дейилади: “Январь-мартда (2018 йил ҳақида айтилмоқда – “Ҳаракат”) ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 20,1 фоизга ўсиб, 1,5 млн сўмдан зиёдроқни ташкил этди.” Қаранг, gazeta.uz иш ҳақи 20,1 фоизга ортганини айтмоқда, биз эса хабарнинг сарлавҳасида 1,5 баравар, яъни 50 фоиз ортишни айтмоқдамиз. Ана, сезаяпсизми, ақлдан озишингиз бошланди.

Ҳамма гап шундаки, тожиклар режимнинг бош қўғирчоғи бўлган ЎзА 2017 йил 14 декабрда эълон қилган “Статистика: Юртимизда 5 минг 400 дан зиёд чет эл капитали иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмоқда” номли хабарида (адреси - http://uza.uz/…/statistika-yurtimizda-5-ming-400-dan-ziyed-…) айнан шундай деган эди: “Расмий маълумотларга кўра, январь-сентябрь ойлари бўйича мамлакатимизда ўртача иш ҳақи миқдори 1 миллион 346 сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўп.” Ана энди қаранг, сентябрга келиб ўртача ойлик 1 млн 346 сўм бўлган экан, ўшандан бери ўтган вақтда 1,5 миллионга чиқибди, яъни 6 ойда сал кам 1,5 баравар ошибди.

Дунёда бунақа ортиш бўлмаган, бўлолмайди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи қандай ғариблигини, бошқа давлатлардан қанчалик орқадалимизни рақамлар билан кўрсатишга бошласак, ҳамма ростдан ҳам ақлдан озади. Шу сабабли, фақатгина Қозоғистон билан солиштириш орқали ҳамма нарсани кўрсатамиз.

2015 йилгача ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрчатгичлари бўлган Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича Қозоғистондан 4 баравар, Қозоғистоннинг аҳолиси биздан 2 бараварча кам бўлган сабабли, Киши бошига ЯИМ бўйича 8 баравар орқада эдик. Жиддийроқ давлатларда аҳолининг ўртача ойлиги айнан Киши бошига ЯИМга тўғри пропорционалдир. Қозоқларнинг ўртача ойлиги ҳар йили МДҲ Статистика Бошқармасининг сайтида эълон қилинарди (охиргиси расмда, расмни яхшироқ кўриш учун уни курсор билан босинг), аммо Ўзбекистон уялганидан аҳолининг ўртача ойлигини ҳеч қаерда очиқламас эди.

Бироқ, МДҲ Статистика Бошқармасининг сайтида 2014 йили Қозоғистонда ўртча ойлик 700 доллар атрофида деб кўрсатилар экан, Ўзбекистонда 8 баравар кам, яъни 90 доллар атрофида эканлигини ҳар доим фақат “Ҳаракат” Агентлиги айтиб келар эди.

Ғарб 2014 йили Росияга қарши киритган санкциялар туфайли нефтнинг нархи тушиб кетди, бунинг натижасида 2015 йилда Қозоғистонда ЯИМ, Киши Бошига ЯИМ ва ўртача ойлик 2 баравар ўпирилиб тушди. Ўшанда ўртача ойлик бўйича орамиздаги фарқ ҳам камайди. Тушуниш керакки, бизда ўсиш бўлгани учун фарқ камаймади, қозоқларда вақтинчалик чўкиш бўлгани учун камайди.

Лекин, ўтган йили бизда сўм 2 баравар девальвация қилингандан кейин, 2017 йили 68,324 млрд доллар бўлган ЯИМ, 2018 йилга Олий Мажлис тарафидан 290,6 трлн сўм, яъни 35,869 млрд доллар қилиб белгиланди. Шармандаликка қаранг, 2018 йил Ўзбекистонда ЯИМ 2017 йилдагидан 2 баравар кам бўлади. Қозоғистонда эса, 2018 йилга ЯИМ 128,109 млрд доллар қилиб режалаштирилди.

Қаранг, биздан 3,6 баравар кўп, демак, Киши бошига ЯИМ қозоқларда биздан 7,2 баравар кўп бўлади. Ўртача маош ҳам. Шу билан Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги фарқ сал кам аввалги даражага чиқди. Қозоғистонда тикланиш бошлангани туфайли, орамиздаги фарқ янада ортишга бошлайди.

МДҲ Статистика Бошқармасидан олинган графикда Қозоғистонда ўртача ойлик 2016 йилда 404 доллар деб кўрсатилган. Ўткан йили бу рақам 430 ларга чиққани Қозоғистонда айтилмоқда, аммо МДҲ Статистика Бошқармасининг сайтида бу ҳақда ҳали хабар берилмади.

Агарда Қозоғистонда ўртача ойлик 430 доллар эканлигидан келиб чиқсак, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ЎзА ва gazeta.uz тарақатаётган хабарлар ЁЛҒОНДИР. Ҳақиқат эса, шундай: Ҳозир қозоқларда ўртача ойлик 430 доллар, Ўзбекистонда 7,2 баравар кам, яъни 60 доллар атрофида.

Бу хабарни ўқигандан кейин Шавкат Мирзиё ақлдан озиши турган гап.